Загрузка
Загрузка
Панорамали кинотеатр ва "Пахтакор" ўртасида бизнес-марказ қурилиши бошланди. Экологлар дарахтлардан хавотирда. Видео
Жамият

Панорамали кинотеатр ва "Пахтакор" ўртасида бизнес-марказ қурилиши бошланди. Экологлар дарахтлардан хавотирда. Видео

75
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги панорамали кинотеатр ва "Пахтакор" стадиони ўртасида бизнес-марказ қурилиши бошланган. Қурилиш майдонида дарахтларни кесиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги кино саройи (Панорамали кинотеатр) орқасидаги майдончада "Пахтакор" стадиони томонидан бизнес-марказ қурилиши бошлангани акс этган видео тарқалган.

Кўринишидан қурилиш   автотураргоҳ ҳудудида амалга оширилмоқда. Унинг ўзида ҳам, атрофида ҳам кўп йиллик дарахтлар бор. Кўплаб экологик каналларда бонг урилишича, уларни йўқотиш хавфи мавжуд. Қурилиш зонасидаги барча дарахтлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги инспекторлари томонидан ҳисобга олиниб, назорат қилинишига умид билдирилмоқда.

Ўзбекистон Экология вазирлиги матбуот хизмати мухбиримизга муаммодан хабардор эканликларини айтишди. Расмий баёнотни ҳам кутмоқдамиз.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...