Загрузка
Загрузка
Ҳодисалар

Даҳшатли онлар. Аварияга учраган “Спарк” йўл ёқасида турган аёлни босиб кетди. Видео

15802
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида йўл транспорт ҳодисаси юз бериб, оқибатда йўл ёқасида турган аёл жабрланган. Самарқанднинг STV телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, айни пайтда аёл ўта оғир аҳволда.

1993 йилда Навоий вилоятида туғилган   фуқаро Пахтачи тумани Зиёвиддин шаҳри Амир Темур кўчасидан ўтувчи йўлнинг ўнг томонидан “Спарк” автомобилини бошқараётган   пайтида Nexia-3 автомобили билан тўқнашиб кетган.

Тўқнашув “Спарк” автомобилининг кескин чапга бурилиши туфайли содир бўлган. Воқеа кўчадаги кузатув камераларида қайд этилган.

Ҳодиса оқибатида йўл четида турган пиёда оғир жароҳатланиб, Пахтачи тумани марказий шифохонасига олиб кетилган. Шифокорларнинг сўзларига кўра, айни пайтда жабрланувчининг аҳволи ўта оғир.

Мазкур иш Пахтачи туман судига юборилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...