Загрузка
Загрузка
Тошкентда журналистларга қарши суиқасд бўлди(ми)?
Ҳодисалар

Тошкентда журналистларга қарши суиқасд бўлди(ми)?

385
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда "Taftish.uz" нашри журналистлари – Маржона Эшқувватова, Азизибек Юлдашев ва оператор Улуғбек Маматқулов – Тошкент шаҳри Юнусобод туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан зўравонлик билан ИИБга олиб кетилгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчиликнинг диққат марказида бўлди.

Нашрнинг расмий баёнотига кўра, журналистлар фуқароларнинг расмий мурожаати асосида журналистик текширув ўтказиш мақсадида Юнусобод туманига боришган. Воқеа чоғида улар туман орган ходимлари томонидан зўравонлик билан ИИБга олиб кетилганини иддао қилишган. Шунингдек, видео ва фототехника воситаларининг бир қисми шикастланган ва журналистларнинг телефонлари олиб қўйилган. Бу ҳолат "журналистларга нисбатан зўравонлик бўлдими?" деган саволларни келтириб чиқарди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов мазкур ҳолат ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Юнусобод туман прокуратураси томонидан ўтказилган сайёр қабул жараёнида интернет нашри вакиллари ва сайёр қабулга келган бошқа фуқаролар ўртасида низоли вазият юзага келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан фуқаролар томонидан 102 қисқа рақамига йўлланган мурожаат бўйича воқеа жойига етиб борган ИИБ ходимлари вазиятга аниқлик киритиш мақсадида, жанжал иштирокчиларининг барчасини ИИБга олиб келиб, суҳбат ўтказган.

Шунингдек, "Taftish.uz" таҳририяти маъмурларидан жамоатчиликни чалғитувчи "журналистларга суиқасд қилинган", "зўравонлик ишлатилган", "асосиз олиб кетилган", "техникаси шикастланган" каби маълумотларни тарқатмаслик сўралган.

Сўнгги маълумотларга кўра, журналистлар Маржона Эшқувватова ва Азизбек Йўлдошевлар соғ-саломат ҳолда иш жойига қайтишган ва фаолиятини давом эттиришини билдирган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ишлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...