Загрузка
Загрузка
Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан олтин ва кумуш тангалар чиқарилади
Маданият

Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан олтин ва кумуш тангалар чиқарилади

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Президенти Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, юбилей муносабати билан олтин ва кумуш тангалар зарб этилади, апрель ойи эса мамлакатда "Амир Темур ойлиги" деб эълон қилинди.

Янги тартибга кўра, эндиликда ҳар йили апрель ойи давомида бутун мамлакат бўйлаб маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилади. Мактаблар, олийгоҳлар, ҳарбий қисмлар ва маҳаллаларда темуршунос олимлар иштирокида учрашувлар ташкил этилади.

Бу орқали ёш авлодда тарихий хотира ва миллий ғурурни мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Темурийлар даврини тизимли ўрганиш учун узоқ муддатли дастур тасдиқланган. Хусусан, жорий йил 9-10 апрель кунлари Ислом цивилизацияси марказида нуфузли илмий анжуман ўтказилади.

"Темур тузуклари" асари илмий изоҳлар билан бир неча хорижий тилларда нашр этилади. Чет элларда сақланаётган темурийлар даврига оид манбалар нусхалари Ўзбекистонга олиб келинади.

Давлат раҳбари Амир Темур меросини жаҳонга танитиш бўйича ҳам қатор вазифаларни белгилаган. Соҳибқироннинг Европа давлатлари (Испания, Франция, Буюк Британия) билан дипломатик алоқалари ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойиш этилади. 2026 йилдан бошлаб жаҳон илм-фанида "Буюк Темурийлар" атамасини мустаҳкамлаш бўйича медиа тадбирлар бошланади.

Юбилей муносабати билан махсус почта маркалари, конвертлар, тақвимлар, олтин ва кумуш тангалар муомалага чиқарилади.
Аввалроқ Самарқандда ЮНЕСКО боғини ташкил этиш бошланганди.  Лойиҳа доирасида бир пайтлар Амир Темур асос солган тўққизта машҳур боғнинг миниатюра нусхаларини қайта яратиш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...