Загрузка
Загрузка
Анхор бўйидаги ноёб "Мутахассислар уйлари" тез орада Ўзбекистон миллий маданий мероси рўйхатига киритилади
Маданият

Анхор бўйидаги ноёб "Мутахассислар уйлари" тез орада Ўзбекистон миллий маданий мероси рўйхатига киритилади

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Бешёғоч кўчасидаги ноёб "Мутахассислар уйлари" маданий мерос объектларининг янги рўйхатида йўқлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев вазиятни изоҳлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Кўчмас мулкнинг янги рўйхатида ва маданий мерос объектларининг янги рўйхатида "Мутахассислар уйлари" йўқлиги муаммосини эски Тошкент ҳақидаги Tashkent Retrospective тарихий-маданий лойиҳаси муаллифлари кўтаришган.    

Мухбиримиз юзага келган вазиятга изоҳ бериш учун мурожаат қилган Турсунали Қўзиев, Анхор қирғоғидаги "Мутахассислар уйлари" ҳақиқатан ҳам кўплаб хусусиятларга кўра ноёб ёдгорликлар эканлигини тасдиқлади.

"Ўз даврининг шаҳарсозлик диди ва модасини ўзида мужассам этган меъморий фазилатларидан ташқари, улар ўзига хос меъморий безакка эга. Бундан ташқари, таниқли фан, санъат ва адабиёт арбоблари яшаган уйлар тарихий обидалар сифатида муҳим аҳамиятга эга", – дея таъкидлади Қўзиев.

"Мутахассислар уйлари" нима сабабдан Ўзбекистон маданий меросининг биринчи рўйхатига киритилмаганлиги ҳақидаги саволга жавобан мутахассис ҳозирги вақтда Бешёғоч кўчаси жойлашган   16 ва 18-сонли   "Мутахассислар уйлари" маданий мерос объектларининг репрезентатив рўйхатига киритилганлигини айтди.

"Ҳозир маданий мерос агентлиги ходимлари "Мутахассислар уйлари" и Ўзбекистон Маданий мероси миллий рўйхатига киритиш учун зарур текширув ва паспортлаштириш ишларини олиб бормоқда",- деди у.

Агар   тарихга назар ташланса, шуни таъкидлаш керакки, "Мутахассислар уйлари" Совет давридаги ўша пайтдан бери катта ва улуғвор йўлни босиб ўтган Ўзбекистон меъморчилиги тарихидаги биринчи тўрт қаватли ободонлаштирилган уйлар бўлган.

Архитектура жиҳатидан "Мутахассислар уйи" ҳар бир хонадонда алоҳида кириш бўлимлари ва лоджиялари бўлган битта бино сифатида қабул қилинади. Муҳандислик нуқтаи назаридан у яхши барпо этилган ва буни 1966 йилги Тошкент зилзиласи кўрсатган. Натижада, 4-қаватда фақат кичик ёриқлар пайдо бўлган, холбуки, уй эпицентр яқинида жойлашган. 1967 йилда янги зарбалар бўлиши мумкин бўлган тақдирда уйни мустаҳкамлаш таклиф қилинган. Аммо техниклар деворлардан ғишт намуналарини олишни бошлаганларида, у ерда металл арматура топшган. Бу шуни кўрсатадики, сейсмик чоралар лойиҳалаш босқичида ҳам кўзда тутилган.

Бинолар бу ерда яшаган шахсларнинг бой тарихи билан машҳур. 1934 йилда ҳукумат фармойиши билан барча квартиралар Ўзбекистоннинг таниқли арбоблари – етакчи артистлар, олимлар, шифокорларга топширилган.

Уйда яшаганлар тарихчи-санъатшунос Галина Пугаченкованинг қўлёзмасида эслатиб ўтилган. Шундай қилиб, бу ерда Ҳамза номидаги ўзбек театрининг асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Маннон Уйғур, таниқли микробиолог Алексей Греков, таниқли архитектура арбоби Юрий Халдеев, академик ва ЎОДУ ташкилотчиларидан бири Илария Райкова, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган ветеринария шифокори Гавриил Бурксер, СССР халқ артистлари Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраева, балерина Бернара Кариева, ёзувчи Михаил Шавердин, кинорежиссёр Йўлдош Аъзамов ва бошқалар яшаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...