Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тбилисидаги Жансуха Кахидзе номидаги саройда 10 июль куни Ўзбекистон маданият ва кино кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ўзбекистон маданият вазирининг ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ўз табрик сўзида икки мамлакат бош вазирларининг ўзаро ташрифлари туфайли Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорлик ривожланишнинг янги босқичига ўтганини таъкидлаган.
Ўзбекистон маданият ва кино кунлари доирасида Тбилисида "Илҳақ", "101-рейс" ва "Эврилиш" каби фильмлар намойиш этилади.
Маданият кунларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Тоҳир Саидов, Лола Элтоева, актёрлар Самиддин Лутфуллаев, Умид Искандаров, Ҳусан Рашидов иштирок этади.
Тадбирлар 12 июлгача давом этади.
Эслатиб ўтамизки, Лондонда Ўзбекистон маданияти кунлари ва миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди.
Изоҳлар мавжуд емас