Загрузка
Загрузка
Март ойида Самарқандда кореялик  мутахассислар томонидан реставрация қилинган "Афросиёб"музейи очилади
Маданият

Март ойида Самарқандда кореялик мутахассислар томонидан реставрация қилинган "Афросиёб"музейи очилади

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Корея маданий мерос жамғармаси мутахассислари Самарқанддаги "Афросиёб" музейида реставрация ишларини якунладилар. Музей 2024 йил март ойида ташриф буюрувчилар учун очилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Тантанали очилишдан кейин икки кун ичида музейга кириш бепул бўлади.

Музейнинг биринчи қаватида кўргазма зали, видео зал ва холл янгиланган, иккинчи қаватда том ва шифт алмаштирилган.

Музейдаги пардозлаш ишлари Корея маданий мерос Администрацияси, Корея маданий мерос жамғармаси ва Ўзбекистон маданий мерос агентлигининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилган.                                                            

Малумот учун. “Афросиёб” музейи Самарқанднинг шимолий қисмида, Марказий бозор орқасида, қадимги Афросиёб шаҳарчаси тепаликлари ёнида жойлашган бўлиб, қадимий Самарқанд тарихини акс эттирувчи ноёб археологик артефактлар мажмуи ва халқнинг маданий ҳаётига оид ёдгорлик саналади.

Ҳозирги вақтда музей экспозициясида икки мингдан ортиқ ноёб экспонатлар, шу жумладан дунёдаги энг йирик археологик ёдгорликлардан бири бўлган Афросиёб шаҳарчаси ҳудудида қазиш пайтида топилган буюмлар мавжуд.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+