Загрузка
Загрузка
Самарқандда Мирзо Улуғбекнинг 630 йиллиги кенг нишонланади
Маданият

Самарқандда Мирзо Улуғбекнинг 630 йиллиги кенг нишонланади

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда буюк қомусий олим ва таниқли давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги муносабати билан кенг кўламли тадбирлар режалаштирилган.

Тегишли қарор кеча Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган.

Буюк илм арбоби Муҳаммад Тарагай Мирзо Улуғбек Ўзбекистон ва жаҳон цивилизацияси ривожига чексиз ҳисса қўшган.

"Мирзо Улуғбек ўз давлатининг ҳукмронлиги билан бир қаторда кўп йиллар давомида адолат ва инсонпарварлик ғояларига таяниб, кенг кўламли бунёдкорлик ишларини олиб борган, ўрта асрларда юзага келган иккинчи Ренессанс даврининг ёрқин вакили сифатида фан, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратган. Унинг ташаббуси билан ҳомийлик асосида кўплаб мадрасалар, мактаблар, кутубхоналар, масжидлар, карвонсаройлар, кўприклар қурилган, боғлар яратилган. Натижада, ўлкамиз ҳар томонлама ривожланиб, Шарқдаги йирик маданият ва фан марказига айланган",- дейилмоқда ҳужжатда.

Қарорда Мирзо Улуғбекнинг математика, физика, тарих, архитектура ва астрономия соҳасидаги муҳим ютуқлари ҳам қайд этилган.

"Зижи жадиди Курагоний" асари ҳозирда юлдузлар ҳақидаги илм – фан соҳасидаги буюк асарлардан бири сифатида тан олинган ва дунё олимлари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилмоқда", - қайд этилмоқда ҳужжатда. Муаллиф ушбу асарни 1444 йилда ўттиз йиллик машаққатли меҳнат ва астрономик кузатувлардан сўнг якунлаган. Шуни таъкидлаш керакки, аниқлик нуқтаи назаридан ушбу жадваллар бир ярим аср давомида тенгсиз бўлиб қолган. Улардан дунёдаги барча йирик астрономлар фойдаланган.

Хотира кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш доирасида Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ объектларни, шу жумладан унинг шарафига қурилган ёдгорлик мажмуаларини капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш, шунингдек, олимнинг илмий-ижодий меросидан қўлёзмалар ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш, уларни сақлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш режалаштирилган.

Мирзо Улуғбек маърифий меросининг жаҳон цивилизациясини ривожлантиришдаги ўрни, унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги спектаклларни саҳналаштириш, илмий ва бадиий-публицистик асарлар яратиш, шунингдек, хорижий олимларнинг асарларини ўзбек тилида нашр этиш бўйича илмий-адабий тадбирларни ўтказиш ҳам режалаштирилган.

10 ва 11 октябрь кунлари Самарқандда " Мирзо Улуғбек: буюк қомусий олим ва таниқли давлат арбоби” мавзусижа халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, олимнинг "Янги Курагоний астрономик жадваллари" асарини ўзбек, рус ва инглиз тилларида қайта нашр этиш режалаштирилган, унинг "Тўрт улус тарихи" номли тарихий асари эса ўзбек тилига таржима қилинади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...