Загрузка
Загрузка
Маданият

Самарқандда "Шарқ тароналари" фестивали ғолиблари тақдирланди. Видео

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқандда 29 август куни XIII халқаро Шарқ қўшиқлари мусиқа танловининг ёпилиш маросими бўлиб ўтган. Ташкилотчилар совриндорларни диплом, ҳайкалча ва пул мукофотлари билан тақдирлашган.

Фестивалнинг Гран-приси ва 10 минг доллар мукофотни Озарбайжоннинг "Семурғ" мусиқа гуруҳи олиб кетган.

Биринчи ўринни 5 минг долларлик сертификат олган "Туркманистон" миллий мусиқа ансамбли эгаллаган.

  

Қозоғистоннинг "Атамекен" мусиқа гуруҳи, шунингдек, Алишер Ахмедов ва Фазилат Аҳмедова "Maqom Band" гуруҳи ва Ўзбекистон давлат симфоник оркестрининг миллий классик ансамбли билан биргаликда иккинчи ўринни ва 3,5 минг долларлик чекни қўлга киритган.

Учинчи ўринни монголиялик қўшиқчиси Батбаяр Батняма, япониялик солист Машу Камазаки ва Россия мусиқа жамоаси "Шимолий хор" эгаллаган. Уларнинг барчаси 2 минг долларлик сертификат билан тақдирланган.

Шунингдек, "Энг ёш иштирокчи", "Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи", "Чолғу мусиқасининг энг яхши ижрочиси"   каби бошқа номинациялар ҳам ўз эгасини топган. Улар учун 500 долларлик пул мукофоти берилган.

Фестиваль доирасида "Шарқ халқларининг мусиқий маданияти: глобаллашув шароитида ижодий уйғунлик тамойиллари" мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтган. Унда биринчи марта маданият соҳасидаги 50 дан ортиқ етакчи мутахассислар – мусиқашунослар, фолклоршунослар, маданиятшунослар, нуфузли олий ўқув юртлари ректорлари ҳамда 32та хорижий мамлакатдан халқаро илмий-тадқиқот институтлари ва илмий-ижодий марказлар раҳбарлари иштирок этган.

Бу ерда Хитой, Франция, Россия, Германия, Гамбия, Уммон ва Иордания олий ўқув юртлари, халқаро илмий-тадқиқот марказлари раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида 12 та битим имзоланган.

Марказий Осиёдаги энг йирик фестиваллардан бири 26-30 август кунлари Самарқандда ЮНЕСКО шафелигида бўлиб ўтган. У 1997 йилда миллий мусиқа санъати ютуқларини оммалаштириш, халқлар маданияти ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантириш учун ташкил этилган.

Бу йил дунёнинг 80 га яқин мамлакатларидан 300 га яқин вакил иштирок этган. Эслатиб ўтамизки, фестивалнинг очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев "Шарқ тароналари" фестивали аслида бугунги кунда тинчлик куйлари фестивалига айланганини таъкидлади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...