Загрузка
Загрузка
Тошкентда санъат намуналарини технологик экспертизадан ўтказиш бўйича инновацион лаборатория очилган
Маданият

Тошкентда санъат намуналарини технологик экспертизадан ўтказиш бўйича инновацион лаборатория очилган

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Art Vernissage замонавий санъат галереясида Ўзбекистон ёш рассомларининг асарлари кўргазмаси бўлиб ўтган. Тадбир доирасида иштирокчиларга санъат намуналарини технологик экспертизадан ўтказиш бўйича инновацион лаборатория имкониятлари ҳам тақдим этилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

photo_2024-02-07_18-48-50.jpg

Кўргазма мамлакатимиз ёш рассомларининг янги ишларига бағишланган. Тадбирнинг асосий мақсади - Ўзбекистон аҳолиси орасида санъатни ривожлантириш ва уни янада оммалаштириш, шунингдек, ёшларни маданий жиҳатдан ривожланган жамиятни шакллантиришга жалб этиш экани таъкидланган.

photo_2024-02-07_18-48-49.jpg

Шунингдек, тадбир давомида санъат намуналарини технологик экспертизадан ўтказиш бўйича биринчи хусусий лаборатория тақдимоти бўлиб ўтган.

Муассаса энг сўнги технологиялар билан жиҳозланган. Оптик микроскоп, ёритгичли ва алмаштириладиган линзали кўзойнаклар, люксометр, лазерли ўлчагич ва бошқа асбоблар орқали суратлар ва бадиий асарларнинг таркиби, материаллари, ҳақиқийлигини текшириш мумкин.

image_2024-02-09_09-50-54.png

Энг сўнгги асбоблар ёрдамида лаборатория мутахассислари санъат асарини асл шаклида сақлаб, ҳеч қандай зарар кўрмасдан дастлабки ташхис қўйишлари мумкин.

Муслим Абдуллаев


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...