Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент модернизми ҳақидаги янги китобларни тақдим этди
Маданият

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент модернизми ҳақидаги янги китобларни тақдим этди

86
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкентнинг модернистик меъморий меросига бағишланган иккита янги китобни эълон қилган. Нашрлар Tashkent Modernism ХХ/ХХИ кенг кўламли лойиҳаси доирасида яратилган бўлиб, у туфайли пойтахтнинг 20 та модерн услубидаги бинолари миллий мерос объектлари мақомини олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Хусусан, Lars Müller нашриёти ҳозирда Борис Чухович, Давиде Дел Курто ва Екатерина Головатюк таҳрири остида "Tashkent Modernism XX/XXI" китобини нашр этиш устида ишламоқда. Нашр кенг кўламли тадқиқот натижаларини ёритиб, яқин ўтмишдаги меъморий меросни сақлаш методологиясини кўриб чиқади. Китобни шу йилнинг баҳорида чиқариш режалаштирилган.

Яна бир нашр дунё юзини кўрган. Гап ўтган йилнинг ноябрь ойида Rizzoli New York нашриётидан чиққан Ташкент: А Modernist Capital ҳақида кетмоқда. Унда Крис Дерконнинг сўзбошиси ва Карел Балас томонидан олинган Тошкентнинг 24 та машҳур замонавий объектларининг фотосуратлари тақдим этилган.

photo_2025-02-24_16-46-32 (3).jpg

Бу икки китоб дунёда ўхшаши бўлмаган Tashkent Modernism ХХ/ХХИ лойиҳаси доирасида яратилган. Улар меъморий меросни муҳофаза қилиш, ўрганиш ва асраб-авайлаш бўйича кенг кўламли ишларнинг натижаси бўлиб, кўзга кўринган, аммо қадрланмаган меъморчиликка эътибор қаратади.

Тарихга экскурс қиладиган бўлсак, Tashkent Modernism ХХ/ХХИ лойиҳаси ғояси 2017 йилда Тошкентдаги машҳур “Кино уйи” бузилгандан сўнг пайдо бўлган. Бу воқеа пойтахтнинг модернистик архитектурасини ҳимоя қилиш зарурлигини кўрсатган. Ўшанда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси меросни асраб-авайлаш бўйича архитекторлар, тарихчилар ва экспертларнинг халқаро жамоасини тузган эди. Уларнинг вазифаси пойтахтнинг 24 та асосий модернистик объектларини ҳужжатлаштириш, англаш ва ҳимоя қилиш эди.

Бу вақт ичида 20 та иншоот миллий мерос мақомини олган, Ўзбекистон бўйлаб турар-жой бинолари пештоқларидаги 154 та замонавий мозаика паннолари эса қўшимча муҳофаза мақомига эга   бўлган. Бундан ташқари, Тошкентдаги модернистик ёдгорликларни ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш устида иш олиб борилмоқда.

photo_2025-02-24_16-46-32 (2).jpg

Эслатиб ўтамизки, Tashkent Modernism ХХ/ХХИ лойиҳаси координатори - GRACE архитектура бюроси Венециядаги Biennale Architettura 2025да ўзбек павильонининг куратори бўлади, у ерда Паркентдаги машҳур "Қуёш" гелиомажмуаси асосий экспонат сифатида тақдим этилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...