Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий симфоник оркестри Лондоннинг Колизейида чиқиш қилган.
Кеча Буюк Британия пойтахтида таниқли бастакор ва пианиночи Кирилл Рихтернинг "Вақт қумлари" номли мультимедиа шоусининг премьераси бўлиб ўтган.
Ушбу тадбир мусиқа, шеърият, визуал эффектлар ва видеоинсталляцияларни уйғунлаштирган.
Композитор билан биргаликда унинг The Richter Trio ансамбли ва Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий симфоник оркестри саҳнага чиққан.
Дастурда Рихтернинг танланган асарлари, шу жумладан унинг “Chronos” дебьют албомидаги пьесалар, шунингдек, футбол бўйича жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинлари учун ёзилган мадҳиялар янграган.
Изоҳлар мавжуд емас