Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик болалар ёзувчиси Британиядаги танловда биринчи ўринни эгаллади
Маданият

Ўзбекистонлик болалар ёзувчиси Британиядаги танловда биринчи ўринни эгаллади

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистонлик ёзувчи Елена Макарова Open Eurasia танловда биринчи ўринни эгаллаган. Энди у ўз китобини Буюк Британияда инглиз тилида нашр эта олади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Макарова "Болалар насри" тоифасида ғолиб чиққан ва Мария Шевель номидаги нуфузли мукофотни қўлга киритган. Мукофот нафақат китобни нашр этиш, балки уни 2025 йилда Шотландиядаги Open Eurasian Literature Festival & Book Forum халқаро фестивалида тақдим этиш имкониятини беради. 

Елена Макарова-болалар учун эртак ва шеърлар муаллифи, филолог, рус тили ўқитувчиси. У мунтазам равишда “Класс!” болалар газетасида чиқиб туради, унинг асарлари эса бир неча бор юқори мукофотларга сазовор бўлган.

Маълумот учун. Open Eurasia танлови 2012 йилдан бери Евроосиё ижодий гильдияси Британия нотижорат ташкилоти томонидан ўтказилади. Мария Шевель номидаги мукофот 2016 йилда танлов доирасида таъсис этилган. Ўшандан бери у болалар ёзувчиларини қўллаб-қувватлашнинг ҳақиқий ўзагига айланган, уларга Лондонда ўз асарларини нашр этишда ва ижодни жаҳон саҳнасида намойиш этишда ёрдам беради. Бу йил танловга 20та мамлакатдан аризалар топширилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...