Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик тўрт нафар ёш мусиқачи Италияда бўлиб ўтган халқаро танловлар совриндори бўлган
Маданият

Ўзбекистонлик тўрт нафар ёш мусиқачи Италияда бўлиб ўтган халқаро танловлар совриндори бўлган

130
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Консерватория талабалари ва Успенский номидаги мактаб ўқувчилари Италиядаги халқаро мусиқа танловларида фахрий совринларни қўлга киритишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

4-13 май кунлари Италиянинг Пезаро ва Барлетта шаҳарларида мусиқачиларининг Citta di Pesaro ва Citta di Barletta анъанавий халқаро танловлари бўлиб ўтган. Танловлар Германия, Албания, Италия, Россия, Жанубий Корея, Хитой, Франция, Эрон, Туркия, Чехия, Украина, Беларусь ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг турли ёшдаги иштирокчиларини бирлаштирган.

Саида Ҳусанова Citta di Pesaro танловида биринчи мутлақ (гран-при), мукофотига, шунингдек, Citta di Barletta танловида романтизм даври асарини энг яхши ижро этганлиги учун биринчи мукофот ва махсус совринга сазовор бўлган.

Юсуф Султон Citta di Pesaro танловида иккинчи мукофот, шунингдек, Citta di Barletta танловида миллий композитор асарини энг яхши ижро этганлиги учун биринчи мукофот ва махсус совринга эга бўлган.

Болалар Успенский номидаги мактабнинг 9-синфида ўқийдилар, республика ва халқаро танловлар лауреатлари ҳисобланади.

Диора Шорустамова Citta di Pesaro танловида учинчи мукофотга, шунингдек Citta di Barletta танловида артистизм учун биринчи мукофот ва махсус совринга сазовор бўлган.

Севинч Бакиева Cитта ди Песаро танловида биринчи мукофотга, шунингдек Cитта ди Барлетта танловида артистлик учун биринчи мукофот ва махсус мукофотга сазовор бўлди.

Қизлар Ўзбекистон Давлат консерваторияси магистратурасининг биринчи курс талабалари, халқаро танловлар лауреатлари ҳисобланади.

Шунингдек, ўзбекистонлик тўртта совриндорни тайёрлаш ва юксак ютуқлари учун Ўзбекистон Давлат консерваториясининг катта ўқитувчиси, халқаро танловлар лауреати Нигора Ҳусанова махсус диплом билан тақдирланган.

"Мусиқачи учун халқаро саҳнада ўз Ватанининг маданиятини шарафлайдиган танловларда иштирок этиш жуда муҳимдир. Биз кўплаб мамлакатларга еримиз истеъдодларга қанчалик бой эканлигини намойиш эта олганимиздан жуда хурсандмиз. Бу, албатта, профессионал ижрочини шакллантиришда муҳим рол ўйнайдиган улкан тажриба", – деди ўқитувчи мухбимиризга.

Нигора Ҳусанова ва унинг иқтидорли шогирдларини нуфузли танловларда муносиб ғалаба қозонгани билан табриклаймиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...