Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик талабалар Россияда уй-жой ижараси учун пул компенсациясини олишлари мумкин бўлади
Маданият

Ўзбекистонлик талабалар Россияда уй-жой ижараси учун пул компенсациясини олишлари мумкин бўлади

69
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россияда ётоқхонада яшаш имконига эга бўлмаган чет эллик талабаларга пул компенсацияси бериш масаласи кўриб чиқилмоқда. Россия Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили Татьяна Москалькова бундай талабаларга уй-жой ижараси нархини қоплаш кераклигини айтган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

"Уй-жой билан таъминлаш жуда муҳим масала ҳисобланади. Бугунги кунда ўз ётоқхона базасига эга бўлган ОТМларгина талабаларга турар жойдан фойдаланиш имкониятини бериши мумкин. Аммо айрим пайт ётоқхона етарли эмас. Эҳтимол, ижара учун компенсация ёки бошқа тўлов шаклларини кўриб чиқиш жуда муҳим", - деди у.

Москалькованинг таъкидлашича, Россияда статистик маълумотларга кўра 350 минг халқаро талаба таҳсил олади. Уларнинг кўпчилиги Қозоғистон, Хитой, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Ҳиндистондан.

"Олий ўқув юртларимизда таълим олиш талаби йилдан–йилга ортиб бормоқда, талабалар ОТМда таълим ва уй-жой ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг барча шаклларини олишлари учун бизнинг масъулиятимиз ҳам ортиб бормоқда ", - дея қўшимча қилди у.

Таъкидлаш жоизки, 2022-2023 ўқув йилида Россия олий ўқув юртларида, шу жумладан уларнинг хорижий филиалларида жами 53 минг Ўзбекистон фуқароси таҳсил олган. Улардан 11,7 минг талаба Россиянинг бюджет маблағлари ҳисобидан ўқиган. Шу билан бирга, 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Россия фуқаролари билан тенг асосда ОТМларга киришган, яна 1,6 мингга яқин – Россия ҳукуматининг махсус квотаси ҳисобидан ўқийди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+