Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанддаги "Мўъжиза" амфитеатрида президент ташаббуси билан суратга олинган "Ялангтуш Баҳодир" тарихий-бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтган. У "Жонли тарих" филмлар сериясидаги биринчи филм ҳисобланади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Филмда Регистон мажмуаси яратувчиси, Самарқанд ҳукмдори ва моҳир ҳарбий раҳбар Ялангтуш Баҳодирнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади.
"Ишонч билан айтиш мумкинки, ушбу тарихий филмларнинг аксарияти Самарқанд билан бевосита боғлиқ. Бугунги кунда Шарқ маданиятининг олтин бешиги бўлган Самарқанд ҳақиқатан ҳам кинематографиянинг энг йирик марказларидан бирига айланмоқда", - деди кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдуҳолиқов.
Кинематография агентлигининг хабар беришича, тантанали маросимдан сўнг филм кенг жамоатчиликка намойиш этилган. Икки соат давомида филм 3,5 мингдан ортиқ томошабиннинг қизиқиши ва эътиборини тортган.
Тошкентда "Ялангтуш Баҳодир" филмининг тантанали премьераси 30-май, пайшанба куни Миллий кино санъати саройида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамизки, "Жонли тарих" филмлар сериясининг лойиҳаси яқинда президентга тақдим этилган.
Изоҳлар мавжуд емас