Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,8 фоизга етган. Ушбу кўрсаткич Марказий банк прогнозидан юқори (8-9,5%), аммо 2022 йил даражасидан паст (12,25%). Декабрь ойида инфляция 1% ни ташкил қилган ва бу сўнгги беш йил ичида ойлик нарх ўсишининг энг паст кўрсаткичидир.
Бу маълумотлар Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги томонидан эълон қилинган.
Қайси маҳсулот ва хизматлар кўпроқ ошган?
Озиқ-овқат маҳсулотлари. Бир йил ичида картошка қарийб 40% га, сабзи 18,3%га ошган. Декабрь ойида айниқса бодринг (+52,7%), помидор (+22,4%) ва картошка (+6,3%) нархлари кўтарилган. Шу билан бирга, гречка (-9,6%), гуруч (-6,3%) ва шакар (-3,7%) нархи арзонлашган.
Коммунал хизматлар. Газ тарифлари 2,3 баравар, электр энергияси эса қарийб 1,7 бараварга ошган. Иситиш 36% га, ахлат чиқариш 54,7% га қимматлашган.
Транспорт. Поездларда саёҳат 12,6 фоизга, таксида эса 12,2 фоизга қимматлашган.
Кийим ва поябзал. Нархлар мос равишда 5,1% ва 4,8% га кўтарилган.
Таълим. Давлат болалар боғчалари хизматлари 20 фоизга, олий таълим муассасаларида ўқиш 15,1 фоизга ошган.
Кафе ва меҳмонхоналар. Кафеларда нархлар 12,3 фоизга, меҳмонхоналарда эса 18,9 фоизга қимматлашган.
Метан нархи бир йилда 21 фоизга ошган.
Изоҳлар мавжуд емас