Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда "Камбағалликдан фаровонликка" номли дастури ишга туширилади. Бу дастур жорий йилда 500 минг кишини ва келгуси йилда бир миллион кишини камбағалликдан олиб чиқишга қаратилган.
Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан кеча имзоланган ҳужжатларда кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари ташқи меҳнат миграцияси соҳасида мамлакатимиз учун очилган имкониятлардан катта ўзгаришларни кутмоқда.
Улардан тўлиқ фойдаланиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳукумат тасарруфига ўтказилади. Бу ерда фуқароларимизни чет элда юқори даромадли меҳнат бозорларига олиб чиқиш бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш керак бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас