Загрузка
Загрузка
Қабул қилинган чоралар ўз самарасини берди, лекин хурсанд бўлиш учун ҳали эрта. Эксперт Ўзбекистондаги энергетик вазият бўйича  фикрни  баён қилди
Иқтисод

Қабул қилинган чоралар ўз самарасини берди, лекин хурсанд бўлиш учун ҳали эрта. Эксперт Ўзбекистондаги энергетик вазият бўйича фикрни баён қилди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2023 йил қиш бошида бошланган энергия инқирози маҳаллий энергетиканинг барча муаммоларини юзага чиқарди ва барчамиз учун жиддий синов бўлди. Нафақат республика ҳудудларида, балки пойтахтда ҳам совуқ кунлари газ ва электр энергиясида катта узилишлари юз берди. Назаримизда, кўплаб ўзбекистонликлар ҳовлида ёқилган гулханлар атрофида исинганлари ёки чақалоқларни машиналарга ухлатганларини яхши эслашади. Ижтимоий тармоқлар ғазаб ва умидсизлик постлари билан тўлиб-тошганди, баъзилар тайёр овқат сотиб олишга ва савдо марказларида исинишга мажбур бўлишган.

Ўтган йилдан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон ҳозирги қишни энергетика соҳасидаги деярли муаммосиз бошдан кечирмоқда. Вазиятни яхшилашга нима ёрдам бергани ҳақида мухбиримиз И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети (ИТУ) Тошкент филиали "Нефть ва газ иқтисодиёти" кафедраси доценти, сектор мудири Шухрат Бобохўжаев билан суҳбатлашди.

Дарс сабоқ бўлдими?

Экспертнинг фикрича, Ўзбекистонда ўтган икки қиш ойи давомида энергетика соҳасида ҳеч қандай муаммо бўлмаганига таъсир кўрсатган бир қанча муҳим омиллар мавжуд.

"Биринчидан, шубҳасизки, Россия табиий газининг етказиб берилиши республика аҳолиси ва корхоналарининг газ ва электр таъминоти барқарорлигида муҳим роль ўйнади. Маълумки, Ўзбекистоннинг UzGasTradе компанияси ва Россиянинг "Газпром экспорт" компанияси йилига 2,8 миллиард куб метр табиий газ етказиб бериш бўйича 2 йиллик тижорат шартномасини туздилар. Россия газини этказиб бериш ўтган йилнинг 7 октябрида бошланган", - деди Шухрат Бобохўжаев.

Иккинчидан, республика Туркманистондан йилига 2 миллиард куб метргача табиий газ олиш бўйича шартнома тузган.

Учинчидан, табиат ҳам бунга кўмаклашган, 2024 йил январь ойи синоптиклар томонидан Ўзбекистон тарихидаги энг иссиқ январь сифатида қайд этилган.

Тўртинчидан, экспертнинг таъкидлашича, Газлидаги ер ости газ омборининг сиғими 3 миллиард кубометрдан 6 миллиард кубометргача ошган. Бу, шунингдек, истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз ва ишончли етказиб бериш барқарорлигини оширишга имкон берган. Таъкидлаш жоизки, бу борадаги ишлар давом этади, 2025 йилга бориб, Gazli Gas Storage Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси газ омборининг сиғимини 10 миллиард куб метр газга етказади.

"Бешинчидан, қабул қилинган маъмурий чоралар ҳам ўз ролини ўйнади. Ўтган йилги қаттиқ қишдан сўнг кадрлар алмашинуви бўлиб ўтди ва куз-қиш даврига тайёргарлик кўриш учун раҳбарларнинг масъулияти ва самарадорлигини оширишга имкон берадиган бошқа чоралар кўрилди", - деди суҳбатдошимиз.

Унинг фикрига кўра, айнан шу чоралар ҳозирги қишда энергетика соҳасида катта муаммолар бўлмаганига таъсир кўрсатган.

Хурсанд бўлиш ҳали эрта

Шу билан бирга, экспертнинг тъкидлашича, мавжуд вазиятни аниқ барқарор деб аташ нотўғри бўлади.

"Мен уни заиф ва вақтинчалик деб атаган бўлардим ва бунинг учун аниқ сабаблар бор. Статистика агентлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистоннинг 2022 йилги ёқилғи-энергетика баланси маълумотларига кўра, аҳоли қазиб олинадиган табиий газнинг атиги бешдан бир қисмидан (22,2%) фойдаланади. Ишлаб чиқарилган ёқилғининг асосий қисми (30,4%) электр ва иссиқлик ишлаб чиқаришга сарфланади. Табиий газ йўқотишлари ҳам катта, 2022 йилда бу 8,8 фоизни ташкил этган", - деди у.

Шуни таъкидлаш керакки, республикада магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тизимининг асосий қисми ўтган асрда қурилган бўлиб, бу катта йўқотишларга ва доимий аварияларга олиб келади. Шунингдек, техника ва технологиялар капитал таъмирлашга ва катта инвестицияларга муҳтож.

Жаҳон банки гуруҳи ходимлари томонидан тайёрланган ва 2023 йил ноябр ойида эълон қилинган Ўзбекистоннинг иқлими ва ривожланиши бўйича ҳисоботига кўра, республиканинг эскирган энергетика инфратузилмасини алмаштириш учун 262 миллиард долларлик катта сармоя талаб этиларкан.

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон вилоятларида 33 мингта трансформатор ва 122 минг километр электр тармоқлари эскирган. Ўтган йилнинг 9 ойида электр энергиясининг йўқолиши умумий ишлаб чиқаришнинг 12 фоизини ташкил этган. Янги қувватларни ишга тушириш ва тармоқларни тўлиқ модернизация қилиш учун 52 миллиард долларга тенг сармоя керак бўлади.

“Россия томонидан республикамизда атом электр станциясини қуриш бўйича узоқ вақтдан буён муҳокама қилинаётган йирик лойиҳанинг амалга оширилиши ушбу муаммоларнинг ҳал қилинишини осонлаштириши ва тезлаштириши мумкин. Ушбу лойиҳа республикани электр энергияси билан таъминлашни тубдан яхшилайди",- деди Бобохўжаев.

Кўпроқ газ олинади

Газ соҳасида ҳамкорлик доираси шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Россия газ етказиб беришни давом эттириш ва кенгайтиришни режалаштирмоқда, бу ҳам оддий ўзбекистонликлар ҳаётига, ишлаб чиқариш секторига, умуман мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши керак.

"2024 йил ўрталарига бориб, Ўзбекистон ва Россия 15 йил муддатга табиий газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартнома базасини имзоламоқчи. Россия Федерациясидан Ўзбекистонга табиий газни барқарор, узлуксиз ва ишончли етказиб бериш энергетика соҳасидаги иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлайди. Маълумки, 2000 йилларнинг бошидан республикада “Лукойл”, “Газпром” ва бошқа Россия компаниялари фаолият юритиб келмоқда. Улар мамлакатимизга 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритдилар, шунингдек, иш ўринлари яратдилар", - деди суҳбатдошимиз.

Шунингдек, экспертнинг сўзларига кўра, узоқ муддатли келишувлар мамлакатга Россия табиий газини бошқа мамлакатларга етказиб бериш учун транзит мамлакат сифатида фаолият юритишга   замин яратади. Бу республикага транзит хизматларидан барқарор қўшимча даромад олиш, шунингдек, ўз фуқаролари бандлигини таъминлаш учун қўшимча иш ўринлари яратиш имконини беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+