Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қашқадарё олтин қазиб олишда инвесторлар учун жозибадор нуқтага айланиши мумкин - вилоятда янги йирик конлар топилган. Президент Шавкат Мирзиёев бугун вилоятни ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда уларни геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, майдонларни кимошди савдоси орқали саноат усулида ўзлаштиришга тайёрлаш бўйича топшириқлар бериб ўтган.
Масалан, Китоб туманининг бир нечта истиқболли участкаларида тахминан 60 тонна олтин захиралари топилган. Уларнинг бир қисмини тадбиркорлар ҳозирнинг ўзидаёқ 100-150 миллион доллар инвестиция киритиб, ёпиқ экологик усулда ўзлаштиришга тайёр. Президент участкаларни сотувга қўйиш бўйича топшириқ берган.
Чироқчи туманида 10 минг тонна ноёб ер металлари топилган бўлиб, улар электроника, аккумулятор ва мудофаа саноати учун жуда зарур. Давлат раҳбари тўлиқ геология-қидирув ишларини бошлаш бўйича кўрсатма берган.
Изоҳлар мавжуд емас