Загрузка
Загрузка
БААнинг Masdar компанияси 2023 йилнинг  апрель ойида Навоий  вилоятида янги  шамол электростанциясини  ишга туширади
Иқтисод

БААнинг Masdar компанияси 2023 йилнинг апрель ойида Навоий вилоятида янги шамол электростанциясини ишга туширади

985
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Masdar (БАА) компанияси давлат-хусусий –шерикчилик асосида Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электростанциясини барпо этади. Бу ҳақида Энергетика вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистонда шамол электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш 600 миллион доллардан ортиқ миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда 1 минг 300 та янги иш ўрнини яратиш имкониятини беради.

Электростанциянинг фойдаланишга топширилиши йилига 1,8 гВт /соат миқдорида арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига республиканинг энергетика балансини диверсификация қилиш ва мустаҳкамлашга имкон беради. Бу 500 мингдан зиёд уй хўжалигининг эҳтиёжини қоплайди деганидир.

Замонавий ҚТЭ технологияларини жорий этиш электр энергиясини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий газ ҳажмини йилига 175 миллион кубометргача камайтириш имкониятини тақдим этади. Бу, шунингдек, тежаб қолинган энергия ресурслари бошқа эҳтиёжларга йўналтиради, атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид чиқиндиларини сезиларли даражада (йилига 1,1 миллион тонна) камайтиради.

Қурилиш ишларини 2021 йил охирига қадар бошлаш кўзда тутилмоқда. 2023 йил апрель ойида ишлаб чиқариш қувватларининг биринчи босқичи (250 МВтгача) ва 2024 йил охирига қадар барча қувватларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Жорий йил сентябрь ойида «Masdar» компанияси Томди тумани минтақасида шамол салоҳиятини ўрганиш учун тўртта метеорологик устун ўрнатган. Келажакдаги шамол электр станциясининг қурилиш майдонида шамол салоҳиятини ўрганиш натижалари лойиҳанинг техник-иқтисодий ва молиявий асослаш ишларини якунлашга имкон беради. Бу, ўз навбатида, халқаро молия институтлари билан кредит шартномалари тузиш учун асос бўлади.

«Masdar» — Абу-Даби ҳукуматининг «Mubadala Investment Company» компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади.  У қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ихтисослашган етакчи халқаро компаниялардан бири.

Компания томонидан амалга оширилган инвестициявий лойиҳалар портфели 4000 МВтдан ортиқ ҳажмда қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган қувватларни ўз ичига олган.

 

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...