Бу айни дамга хос тенденция эмас. Мутахассис нима учун БРИКС SWIFT молиявий тизимига муқобилни яратиш ҳақида ўйлаётганини тушунтириб берди
Иқтисод

Бу айни дамга хос тенденция эмас. Мутахассис нима учун БРИКС SWIFT молиявий тизимига муқобилни яратиш ҳақида ўйлаётганини тушунтириб берди

19

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг июнь ойида Россия BRICS Bridge ҳисоб-китоб платформаси асосида янги трансчегаравий тўлов механизмини яратиш ташаббуси билан чиқди. Лойиҳа октябрь ойида Қозонда бўлиб ўтадиган ташкилот саммити иштирокчилари муҳокамасига қўйилиши керак. Дастлабки синов келишувлари келгуси йилдаёқ кутилмоқда ва барча БРИКС мамлакатларининг янги ҳисоб-китоб тизимига тўлиқ ўтиши камида икки йил давом этиши мумкин. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, SWIFTга бундай муқобилнинг ва келажакда ташкилотда ягона валютани яратиш долларнинг жаҳон иқтисодиётидаги мавқеига жиддий зарба беришга, халқаро молия тизимини қайта форматлашга ва Ғарбнинг ноқонуний санкцияларидан келиб чиқадиган хавф ва йўқотишларни минималлаштиришга имкон беради. 

Янги молия тизими Ўзбекистон манфаатларига мос келадими? Бу ҳақда мухбиримизга Новосибирск давлат иқтисодиёт университетининг "Россия – Марказий Осиё” минтақавий қиёсий тадқиқотлар маркази лабораторияси мудири, Сибирь халқаро тадқиқотлар жамияти директори Денис Борисов сўзлаб берди. 

Мутахассиснинг фикрига кўра, халқаро тўловларнинг муқобил тизимларини яратиш ғояси умуман ҳозирги тенденция эмас. 

“2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан сўнг, ғарбий бўлмаган кўплаб давлатлар Ғарб қарорлари ва институтлари асосида жаҳон молия тизимидаги мавжуд стандартлар биринчи навбатда Ғарб мамлакатлари манфаатларига хизмат қилишини тушуниб етди. Ушбу тушунча натижасида молиявий тўловлар ва пул ўтказмаларининг миллий тизимлари пайдо бўла бошлади", - деди у. 

Масалан, 2014 йилда Россия СПФС номли молиявий хабарларни узатиш тизимини ишга туширди, 2015 йилда эса Хитойнинг тўловлар ва ўтказмаларни узатиш тизими- CIPS фаолиятини бошлади. 

"Шунингдек, 2002 йилда Эронда Shetab тизими ишга туширилди. Бу мамлакатни суверенитет нафақат асосий қонундаги ёзув, балки мамлакатнинг етуклигини таъминлайдиган аниқ қарорлар эканлигига ишонтиришнинг ҳожати йўқ",- деди эксперт.

Борисовнинг сўзларига кўра, муқобил молия тизимини яратиш масаласида ғарбий бўлмаган мамлакатларнинг бирлашиши 2022 йилдан бошлаб АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари ташқи сиёсий манфаатларини илгари суриш учун жаҳон молия тизимидаги монопол мавқеидан фойдаланишни бошлаганини тезлаштирди. 

"Гап Ғарбнинг 300 миллиард Россия миллий захирасини эгаллаб олган мисли кўрилмаган суиистеъмоллиги ҳақида кетмаяпти– бу Россия ва Ғарб ўртасидаги можаро холос. Жаҳон ҳамжамиятининг асосий даъвоси шундаки, АҚШ халқаро молия институтлар орқали бошқа мамлакатларга Россия билан қарама – қаршиликда Американи қўллаб-қувватловчи томонни эгаллаш учун тўғридан-тўғри босим ўтказа бошлади", - деди суҳбатдошимиз.

Унинг фикрига кўра, бугунги кунда иккиламчи санкциялар бутун дунё бўйлаб ташқи иқтисодий фаолиятни сезиларли даражада мураккаблаштирди ва давлат олтин-валюта захиралари, ғарбий молия институтларининг корреспондентлик ҳисоб-варақларида сақланадиган юридик ва жисмоний шахсларнинг активлари гаровга олиниб, Американинг яширин шантажига сабаб бўлди. Агар Россия Федерацияси билан ишласангиз, ҳамма нарсани тортиб оламиз, деган ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

"БРИКС-бу "Сэм амаки" (АҚШ – таҳририятдан)га қарамасдан, дунё мамлакатлари ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ташкил этишга имкон берадиган муқобилни амалга ошириш учун энг мос платформадир. 2022 йилда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг иқтисодий салоҳияти биринчи марта Катта еттиликдан ошиб кетди ва 2023 йилда бу борадаги тафовут янада ошган”, – дея таъкидлади эксперт. 

Мутахассиснинг фикрига кўра, глобал ривожланиш нуқтаи назаридан, BRICS Bridgeнинг яратилиши, янги дунёвий тартибни шакллантиришнинг муҳим элементига айланади ва бу борада жамоавий Ғарбнинг таъсири камайиб, улар ўз географик чегараларига қайтади. 

"Жаҳон иқтисодиётида иккита молиявий контур шаклланмоқда: биринчиси Ғарб мамлакатлари билан ўзаро муносабатлар учун, иккинчиси Ғарб дунёси билан қарама-қарши бўлган ғарбий бўлмаган йирик давлатлар билан иқтисодий фаолият учун. Барча давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон учун банклараро ҳисоб – китобларнинг муқобил тизимининг пайдо бўлиши прогноз қилинаётган ташқи иқтисодий муносабатларни таъминлаш учун молия тизимининг ишончлилиги ва барқарорлигини оширади", - деди Борисов. 

Бир томондан, БРИКС молиявий тизими дунё қарама-қаршиликларидан ташқарида қолишга ҳаракат қилаётган давлатларнинг кўп векторли сиёсатини амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради. Бошқа томондан, кўп нарса Ғарб мамлакатларига боғлиқ бўлиб, улар БРИКС ташаббусига қўшилган ҳар бир мамлакатга молиявий блокада эълон қилиши мумкин. 

"Иккинчи сценарийнинг эҳтимоллик даражаси юқори эмас, чунки жамоавий Ғарб ва Россия Федерациясининг ҳозирги қарама – қаршилиги динамикаси Ғарб давлатларининг устунлари кўринишдан баҳайбат, аслида эса заиф эканлигини кўрсатади", - деди у. 

Шу билан бирга, доллардан тўлиқ воз кечиш жаҳон иқтисодиётида ушбу валютанинг қиймати билан боғлиқ бўлган узоқ муддатли истиқбол эканлигини тушуниш керак. Борисовнинг сўзларига кўра, долларнинг халқаро ҳисоб – китоблардаги улуши аста-секин камайиб бормоқда, аммо бу кўрсаткич сезиларли бўлиб қолмоқда ва тахминан 45 %га тенг. Ғарб мамлакатлари дунёдаги асосий биржа товарлари (нефт, дон, металлар) устидан назоратни сақлаб қолмоқдалар, стратегик технологиялар ва А гуруҳидаги саноат товарлари (ишлаб чиқариш воситалари, масалан, дастгоҳлар) етказиб берувчилари бўлиб қолмоқдалар ва бу уларнинг валюталарига талабни сақлаб қолишга имкон беради. Ғарбий валюталарнинг бундай макроиқтисодий босимини эътиборсиз қолдириш қийин. 

"Юань ҳақида гапирганда, шуни таъкидлаш керакки, Пекин ҳозирча АҚШ билан очиқ тўқнашувга тайёр эмас, демак у яна бир бор "йўлбарсни масхара қилмаслик" учун миллий валютасини халқаролаштириш жараёнини ушлаб туради. Хитой томони минтақа мамлакатлари билан миллий валюталарда ўзаро ҳисоб-китобларни ривожлантириш учун меъёрий – ҳуқуқий базани ишалб чиқмоқда -   бизнес амалиётини   сунъий тезлаштиришсиз келажак учун аста-секин шароит яратмоқда",- деди у.

Шу билан бирга, Россия-Ўзбекистон муносабатларида миллий валюталар билан ташқи савдони таъминлашда муҳим натижаларга эришилди.

"Сўнгги бир неча йил ичида Россия ва Ўзбекистон ўртасида экспорт ва импорт қарийб 60 фоизга миллий валюталар ёрдамида амалга оширилмоқда. Бу муҳим кўрсаткич, аммо бу ўзаро таъсирнинг ҳозирги даражаси учун чегарадир. Бу борадаги кейинги сифатли ўзгаришлар Москва ва Тошкент ўртасидаги давлатлараро муносабатларни ривожлантиришга янги ёндашувларни талаб қилмоқда", - деди Борисов. 

Унинг фикрига кўра, бу масала учун Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши ечим бўлиши мумкин, бунда аъзо давлатлар ўртасидаги миллий валюталар асосида ҳисоб-китоблар улуши 90% га етмоқда. 

"Шубҳасизки, ЕОИИ ўзига хос хавф ва имкониятларга эга бўлган маълум геосиёсий танловдир. Аммо шуни таъкидлашни истардимки, Тошкент билан иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилган бир қатор қўшни давлатлар бу танловни амалга ошириб улгурган. Бу борада ЕОИИ   нафақат аъзо давлатлар ўртасида тезкор савдо ва саноат кооперацияси учун кенгроқ майдон, балки Вьетнам, Эрон ва келажакда Ҳиндистон ва Индонезия каби йирик ҳажмли иқтисодиётларга эга бўлган эркин савдо зонаси эканлигини тушуниш керак",- – дея хулоса қилди суҳбатдошимиз.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...