Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. "Škoda"нинг Ўзбекистондаги шўба корхонаси темир йўл транспортини йиғиш, шунингдек, бутун фойдаланиш цикли давомида унга техник хизмат кўрсатиш ва сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланади. Шунингдек, компания маҳаллий мутахассисларни ўқитади ва малакасини оширади.
"Марказий Осиё минтақаси биз учун истиқболли бозор бўлиб, биз узоқ вақтдан бери ўз бизнес стратегиямизда унга эътибор қаратиб келмоқдамиз," - деди Чехиядаги энг йирик машинасозлик холдинги бош директори Петр Новотний.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон вакиллари ва Европа бизнес етакчилари ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар Европа технологиялари ва тажрибаси республика транспорт инфратузилмасининг барқарор ривожланишига катта ҳисса қўшиши мумкинлигини тасдиқлайди.
Маълумотларга кўра, Новотний яқинда Брюсселда бўлиб ўтган Европа тадбиркорларининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувида иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Ўзавтосаноат" ва "Фолксваген Груп Рус" концерни ўртасида Жиззах автомобиль заводи негизида Volkswagen ва Škoda автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган эди.
Кейинроқ Škoda Auto бошқаруви раиси Томас Шафер Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар моделлар қаторини кенгайтириш ниятида эканини маълум қилди.

Изоҳлар мавжуд емас