Загрузка
Загрузка
Челябинскдан яна Тошкентга поездлар қатнайди
Иқтисод

Челябинскдан яна Тошкентга поездлар қатнайди

112
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. COVID – 19 пандемияси туфайли бекор қилинган Челябинск-Тошкент шаҳарлараро поезди қатнови декабрь ойида қайта тикланади. Бу ҳақда "Россия темир йўллари" (РТЙ) матбуот хизмати хабар бермоқда. 

10 декабрдан бошлаб бутун РТЙ тармоғида янги транспорт жадвали ва йил давомида амал қиладиган поездларни шакллантириш режаси жорий этилган. Шу жумладан, учта халқаро поезд – «Минск – Минералние Води», «Минск – Архангельск» ва «Челябинск – Тошкент» қатнови тикланади. 

365/366-сонли Челябинск ва Ўзбекистон ўртасида поезд ҳаракати 2020 йил март ойида коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли тўхтатилган эди. Поездлар Челябинскдан ҳафтасига икки марта жўнаб, Қозоғистон орқали йўл ўтарди. Йўлдаги вақт қарийб 59 соатга тенг. РТЙ веб-сайтида янги поезд жадвали ҳозирча тақдим этилмаган.

Эслатиб ўтамизки, коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган Қозон ва Тошкент ўртасидаги темир йўл алоқаси қайта тикланиши куни кеча маълум бўлди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+