Загрузка
Загрузка
Франция компанияси Ўзбекистонда аэробар лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда
Иқтисод

Франция компанияси Ўзбекистонда аэробар лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Франциянинг Aerophile groupe  компанияси Ўзбекистонда ҳаво шари ва аэробар яратиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда компания президенти Жером Гиакомони билан Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.  

Музокаралар доирасида ушбу лойиҳа сайёҳлар учун жозибали объект бўлиши таъкидланган.

"Ушбу лойиҳа компаниямиз томонидан Франция, АҚШ, Германия, Испания, Полша, Буюк Британия, Венгрия, Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Сингапур, Япония, Хитой, Таиланд, Камбоджа, Вьетнам, Иордания, Ироқ, Тунис, Грузия, Мексика, Бразилия каби мамлакатларда муваффақиятли амалга оширилди. Ишончим комилки, аэробар лойиҳаси Ўзбекистонда қизиқарли ва муваффақиятли бўлади", — дея таъкидлади компания президенти.

Аэробар лойиҳаси 35-50 метр баландликда жойлашган кузатув майдончаси ва кафени бирлаштирган ноёб қурилмадир. Меҳмонлар столларга ўтиришади, хавфсизлик камарларини боғлашади ва кейин қурилма аста-секин кўтарилади. Баландликда у мустаҳкаланади, бу атрофдаги гўзал панорамали кўринишлар, ичимликлар ва газаклардан баҳраманд бўлишнинг ўзига хос усулини амалга оширишга имкон беради. Илгари, шунга ўхшаш лойиҳалар оммабоп сайёҳлик аттракционлари сифатида танилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...