Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг "Газпром нефть" компанияси Ўзбекистонда ўз бренди остида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу ҳақда компания раҳбари Александр Дюков Москвада бўлиб ўтадиган VII Россия энергетика ҳафталигида журналистларга маълум қилган.
"Биз аллақачон Ўзбекистонда ишлаяпмиз, у ерга нефть ва нефть маҳсулотлари – бензин, дизел ёқилғиси, мойлаш ва битум материалларини етказиб берамиз. Энди биз Ўзбекистонда яна бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини, жумладан, ўз брендимиз остида ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини қуриш имкониятини муҳокама қилмоқдамиз", - деди у.
Дюков Ўзбекистонни Россия компанияси "тўғри иштирок этадиган" истиқболли бозор деб билади. Шунингдек, у мамлакатимиз жадал иқтисодий ўсишни ва нефть маҳсулотларини истеъмол қилишни кўпайтираётганини таъкидлаган.
Шунингдек, "Газпром нефть" Ўзбекистон билан углеводородларни қидириш ва қазиб олишда технологиялар соҳасида ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, компания Ўзбекистонда бурғилашни бошқариш марказини очишга ёрдам берди, бу эса республикадаги конларда қудуқларни қуриш муддати ва нархини сезиларли даражада қисқартиришга имкон берди. Бу ҳақда "Газпром нефть" ва "Ўзбекнефтгаз" 2023 йил октабр ойида шартнома имзолашган.
Изоҳлар мавжуд емас