Загрузка
Загрузка
Германия компанияси Наманган вилоятида фотоэлектрстанциясини қуради
Иқтисод

Германия компанияси Наманган вилоятида фотоэлектрстанциясини қуради

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Hyper Partners Наманган вилоятининг Поп туманида 500 мегаватт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуради. Бунинг учун 350 миллион доллар сармоя жалб қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Германия компанияси билан тузилган шартномани тасдиқлайдиган тегишли қарорни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган.

Инвестиция лойиҳаси доирасида компания фотоэлектростанцияни ягона электр тармоғига улаш учун электр узатиш линияларини ҳам қуради. Фойдаланишга топширилгандан сўнг уларни "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга бепул беради.

Бўлажак электр станциясида ишлаб чиқарилган электр энергияси Ўзбекистон миллий электр тармоқларига сотилади, улар 25 йил ичида электр энергияси сотиб олишни кафолатлайди.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент вилоятида Хитой компанияси 263 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини қуради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...