Загрузка
Загрузка
Қирғизистон Ўш шаҳри учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 100та автобус сотиб олади
Иқтисод

Қирғизистон Ўш шаҳри учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 100та автобус сотиб олади

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча Ўш маъмурияти Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси билан юзта йўловчи автобусларини молиявий лизинги бўйича шартнома имзолаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Қабар" нашри маълумотларига кўра, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси Самарқанд автомобиль заводи томонидан ишлаб чиқарилган юзта замонавий шаҳар йўловчи автобусларини сотиб олиш учун маблағ ажратади. Улар Ўш шаҳри учун сотиб олинади.

Ўш мэрининг биринчи ўринбосари Марс Исаев ушбу лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканликларини таъкидлаган.

"Юзта замонавий автобусни сотиб олиш транспорт тизимини такомиллаштириш ва шаҳримизнинг йўловчи ташиш шароитларини яхшилашда муҳим қадам бўлади. Ушбу лойиҳа инфратузилмани ривожлантириш ва шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун қулай муҳит яратиш бўйича умумий мақсадимизни намойиш этади", - деди у.

Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси ва шаҳар мэрияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилган аввалги муваффақиятли лойиҳа шаҳарни ривожлантиришнинг умумий мақсадларига эришишда бундай ҳамкорликнинг самарадорлигини тасдиқлаган.

Маълумот учун. Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси (ЎҚТЖ) 2021 йил 11 мартда Тошкентда олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммити доирасида имзоланган ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган ва фаолият кўрсатмоқда.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма автомобиль заводини ишга тушираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+