Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кластерлар ҳамда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари учун ижтимоий солиқ ставкаси уч йил муддатга 12 фоиздан 1 фоизга камайтирилди.
Бу чоралар саноат тармоқларини қўллаб-қувватлаш, корхоналар фаолиятини ривожлантириш hamda янги иш ўринлари яратишни рағбатлантириш мақсадида қабул қилинган.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил сентябрь ойида 936 та хўжалик субъекти жами 178,7 миллиард сўмлик ижтимоий солиқ имтиёзидан фойдаланган.
Солиқ қўмитаси таъкидлашича, бу имтиёз солиқ ҳисоботини шакллантириш жараёнида тўғридан-тўғри солиқ тўловчи томонидан қўлланилади ва ҳисобчи ҳисобот шаклининг тегишли сатрида қайд этилади.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 75-моддасига мувофиқ, корхоналар имтиёздан фойдаланиш ёки уни вақтинча тўхтатиб туриш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистон давлат бюджетига 158,7 триллион сўм солиқ тушган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга юқори.

Изоҳлар мавжуд емас