Загрузка
Загрузка
“Коронавирусли биринчи бемор” Франциядан  қайтишидан кейин тўйга борганлигини инкор қилди
Иқтисод

“Коронавирусли биринчи бемор” Франциядан қайтишидан кейин тўйга борганлигини инкор қилди

982
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистонда биринчи маротаба коронавирус ташхиси қўйилган аёл Франциядан Ватанига қайтганидан кейин   нима бўлгани ва қандай қилиб касалхонага ётқизилгани ҳақида  айтиб берди. "Биринчи бемор" унинг ўша кунларда тўйда иштирок этганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақида мухбиримиз маълум қилмоқда. 

 Аёлнинг сўзларига кўра, Facebookдаги нашрлар ва шарҳлар уни бошидан кечирганини батафсил баён этишга мабур қилган: "...важ сифатида келтирилган адолатсиз айблов ва тахминлар чидаб бўлмас даражада оғриқли эди. Мени асосий айбдорга чиқаришди".

 "Аммо қайғуриш ва кўз ёшлар ҳали ҳам ҳеч кимга ёрдам бермаган. Шунинг учун иродани йиғиб ва ҳис-туйғуларини жамлаб олиб, ҳамма нарсани соатма соат ёзишга қарор қилим", - деб ёзади у.

Аёл томонидан баён этилган воқеалар хронологияси 10-март куни Париждаги “Орли” аэропортига учиб  келганидан бошланади. Тошкентга учадиган бошқа  рейсга чиқиш учун Шарль де Голль аэропортига етиб бориш керак эди. "Биринчи бемор"нинг  таъкидлашича, у саёҳатлар ва парвозлар  давомида доимо ниқобда бўлган.

 У аэропортда  қарийб 10 соат бўлиб,  шу вақт ичида ўзини жуда яхши ҳис этган. Рейсга рўйхатга олиш соат  17:15да  бошланган ва йўловчилар кам бўлган. Рўйхатга олувчи  ходимларнинг ниқобсиз ва қўлқопларсиз эканлиги аёлнинг диққатини тортган. Унинг таъкидлашича, Uzbekistan Airways  вакили юкларни рйхатдан ўтказишда ёрдам берган, жуда хушмуомалали бўлиб,  йўловчиларни самолётгача  кузатиб қўйган.

 "Қора ниқобларда  бўлган 20-22 ёшдаги икки нафар қиз охирида келишди. Улардан бири қаттиқ йўталар эди. Улар ёнимдаги креслода мен билан ўтиришди. Бутун парвоз давомида ниқобда эдим. Болаларим касал бўлганидан кейин  ёш  организм яхши курашиши ва вирусни енга олишини  тушундим”-  деб ёзади аёл.

 Самолёт 11 март куни эрта тонгда Тошкентга этиб келган. Беморнинг  эслашича: "Ҳеч қандай тартибсизлик йўқ эди, аэропортга кирганимизда бизни тепловизор  ёрдамида текшириб кўришди холос. Ҳеч ким ҳеч нарса  ҳақида сўрамади ва  тўхтамади".

Аеропортдан чиқиб, у Парижлик дўстининг илтимосига кўра, уни кутиб турган йигитга конвертга солинган ҳужжатларни топширган  ва кутиб турган  турмуш ўртоғи билан учрашиб,  уйига йўл олган. Уйида нонушта қилиб, қарийб икки кун вақтини олган йўлдан дам олиш учун соат 18:00гача ухлаган. Кечқурун болалар билан овқатланган. Аёлнинг таъкидлашича, унда касаллик  аломатлари  бўлмаган.

 "Келгандан бир кун кейин, 12 март куни одатдагидек, бизнинг урф-одатларимизга кўра 5 нафар қариндошимиз меҳмон бўлиб келишди. Улар кундузи соат тўртгача ўтиришди. Мен ўзимни ҳар доимгидай ҳис қилардим,  ҳеч нарса касалликдан дарак бергани йўқ. Болалар ҳар доимгидек, менга ёпишиб олиб, қучоқлашишарди”, - дея ҳикоя қилди аёл.

Биринчи аломатлар 13-март, жума куни пайдо бўлган. Йўтал ва иситма бўлмаган. Эрталаб бемор қаттиқ бош ва тана оғриғи билан уйғонган. Дастлаб, бу аломатлар иқлим ўзгариши билан боғланган. Аммо бироздан кейин ютаётганда томоқ оғриғи пайдо бўлган. Тушликдан кейин аёл ўзини коронавирус билан касалланганликда гумон қилиб, эрига Вирусология илмий марказига бориб ташҳис топшириш лозимлигини айтган.

 Эри унинг хавотирини кулгили деб топган. Бироқ аёл ўз дўсти - марказ шифокорига қўнғироқ қилган. У эртаси куни келишни ва тест топширишни айтган.

Шанба куни ташҳисларни топширгач, аёл уйга қайтиб келган ва  хонани ёпиб, ҳеч кимни ёнига киритмаган. Кечқурун у марказнинг навбатчи шифокорига қўнғироқ қилган ва шифокор тест натижалари вируснинг йўқлигини  кўрсатганини айтган.

 "Мен жуда хурсанд бўлдим ва хонадан чиқиб неварам ва қизимни қучоқлай бошладим. Аммо сал вақт ўтмасдан ақл бовар қилмайдиган ҳодисалар бошланиб кетди. Соат 20:30да менга 4 хил рақамдан қўнғироқ қилишиб,  яшаш жойимнинг геолокациясини юбришни талаб қилишди. Мен манзилимни ёзиб юбордим. Кейин эса қандайдир кишилар “тез ёрдам” машинасида келиб, касалхонага боришни талаб қилишди. Ҳеч нарсани тушунмай ва жойида аниқлик киритиш учун кенжа ўғлим билан машинамизда  етиб бордик",-  дея эслайди аёл.

Унинг айтишича, Вирусология марказида улар изоляторга жойлаштирилган ва қайта текширувдан ўтказилган. Ўғли туни билан унинг ёнида бўлиб, аёл жуда кўрққанлиги боис унга тасалли бериб турган. "Бу 6-8 соат ҳаётимдаги энг оғир дамлар эди",-  деб тан олди у. Эрталаб уни ўғли билан алоҳида ажратиб, қариндошлари касалхонага ётқизилганлигини билдиришган.

 Беморнинг   айтишича: "Бор-йўғи 2 кун ичида ҳаётим тубдан ўзгарди. Мен ўзимнинг яқинларим, ҳамкасбларим ва дўстларимни жуда яхши кўраман. Сафар давомида эҳтиёт чораларига риоя қилишга ҳаракат қилдим. Аломатлар пайдо бўлгани заҳотиёқ, мен ўша куни шифокорга мурожаат қилдим ва кейинги кун ташҳис топширдим. Ҳеч қаерга борганим йўқ. Тармоқларда гўёки  тўйда қатнашганлигим  тўғрисида тарқалган хабарлар мутлақо  нотўғри”.

У 14 мартдан буён Вирусология марказида даволанаётгани ва кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун шифокорларга миннатдорчилик хати ёзганини эслатди.

"Аммо касалхонада ётган пайтимда ўзим ҳақида ўқиганларим мени даҳшатга солди.  Биринчи 3 кун ичида  ўзимни қўярга жой топа олмадим.   Уятсизлик билан мен ҳақимдаги  ёлғон  ва уйдирма маълумот тарқатиш на қонунга, на ахлоқ-одобга тўғри келади. Қолаверса одамларнинг нафратини янада кучайтирган оммавий ахборот воситаларининг нопок ҳақоратларини  ҳам  умуман  тушунмайман. Хаёлимда улар  мени шунчаки олиб, оломон ихтиёрига топширганидек", -  деди аёл.

"Мен ҳайратда қолдим. Мен нима бўлаётганини тушунолмадим, гуруҳдаги дўстларимга ёздим, ташвишга тўла овозли хабарлар юбордим. Бу ШОК эди. Мен бу кунларни ҳеч кимга раво кўрмайман. Аммо оилам  билан мусибатдан омон қолишга муваффақ бўлдик",-  деб у касалхонада бўлганининг ўнинчи кунида ёзган.

"Алҳамдулиллоҳ, биз  ҳозир яхшимиз. Бу менинг барча қариндошларим учун синов эди. Менинг ўғилларим  қалай аскарчалардек доимо ёнимда бўлишди ва мени қўллаб-қувватлашди, қизларим - менинг қўриқчи фаришталарим имкон қадар тасалли берб туришди."

 “Биринчи бемор” уни ва унинг оиласини қўллаб-қувватлаган барча дўстларга ва бегоналарга миннатдорчилик билдирди.

"Дунё жуда нозик бўлиб қолди. Илгари оддий  шамоллаш  бугун фалокатга айланиб бормоқда. Аммо бу фалокатни вирус эмас, балки одамлар авж олдирмоқда. Вируслар ва бактериялар бу дунёнинг бир қисмидир. Шифокор сифатида айтмоқчиманки, вируснинг  борлиги  ҳали касалланиш дегани эмас.   Умид қиламанки,   жамиятимиз бу даҳшатдан эсон-омон  қутулиб, инсонлар бир-биридан нафратланиш касалига дучор бўлмайди".  
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...