Загрузка
Загрузка
Коррупциянинг пайдо бўлишида шаҳарлар бош режасининг йўқлиги катта роль ўйнамоқда.  Эксперт Ўзбекистоннинг  қурилиш соҳаси  бўйича фикрини  билдирган
Иқтисод

Коррупциянинг пайдо бўлишида шаҳарлар бош режасининг йўқлиги катта роль ўйнамоқда. Эксперт Ўзбекистоннинг қурилиш соҳаси бўйича фикрини билдирган

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда қурилиш ишлари авж билан ривожланмоқда. Қурувчилар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, уй-жой ва тижорат бинолари таклифлари ёмғирдан кейинги қўзиқоринлар каби бозорда кўриниш бермоқда. Шу билан бирга, харидорларнинг қурилаётган биноларга бўлган ишончини юқори деб бўлмайди. Объектларнинг қулаши, ишлаб чиқарувчи газ таъминоти учун пластик қувурларни ўрнатганлиги сабабли одамларнинг ис газидан заҳарланиши, янги бинолардаги ёриқлар уларга нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишга мажбур қилмоқда.

Бундай ҳодисалардан сўнг, кўпинча қурилиш учун рухсатнома йўқлиги, шаҳарсозлик меъёрларининг бузилиши, сифатсиз материаллардан фойдаланиш ёки қурилиш ишлари билан, дейлик, маълум бир фермер хўжалиги билан шуғулланганлиги маълум бўлади. Қоида тариқасида, буларнинг барчаси қурилиш лойиҳаларида коррупция борлигини кўрсатади.

29 январь куни қурилиш соҳасидаги долзарб вазифалар бўйича йиғилиш доирасида президент ушбу соҳадаги коррупцияни йўқ қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини эълон қилди. Янги тартиб 1 июлдан кучга киради.

Қурилиш соҳасидаги коррупцияга нима сабаб бўлиши мумкин, бу қандай оқибатларга олиб келади ва кўрилган чоралар бу иллатни енгишга ёрдам берадими, деган саволларга коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро эксперт Қодир Қулиев мухбиримизга сўзлаб берди.

"Коррупцияга ҳисса қўшадиган қурилиш секторининг камчиликлари орасида эскирган қурилиш меъёрлари, харидлар ва лойиҳаларни баҳолаш жараёнларида шаффофликнинг йўқлиги, рақамли тизимларни потенциал манипуляция қилиш ва жамоатчиликнинг етарли даражада иштирок этмаслиги киради", - деди у.

Экспертнинг айтишича, коррупция омилларининг пайдо бўлишида шаҳарлар бош режасининг йўқлиги катта рол ўйнайди, деди эксперт. Комплексли ва шаффоф бош режа - ҳисобдор ва самарали қурилиш фаолияти учун асосдир.

"Бош режани амалга ошириш орқали ўзбошимча қурилиш, ресурслардан нотўғри фойдаланиш ва коррупция хавфини камайтириш мумкин. Агар у мавжуд бўлмаса, агарда эски меъёрларга амал қилсак, харидлар ва лойиҳаларни баҳолаш соҳасида шаффофликни таъминламасак, унда бу камчиликларнинг барчаси турли хил коррупция кўринишлари учун имкониятлар яратади. Бу харидларда тил бириктиришга, фаворитизмга, лойиҳаларнинг ҳаддан ташқари қимматлигига ва бюджет маблағларини талон-тарож қилинишига олиб келиши мумкин. Бу каби коррупцион ҳаракатларининг оқибати даҳшатли бўлади", - дея таъкидлади Қулиев.

Масалан, Ҳиндистонда коррупция туфайли кўпинча қурилиш қоидаларига риоя қилмаслик, сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланиш, кўчмас мулкни ўзбошимчалик билан қайта қуриш ҳолатлари жуда кўп ва натижада бу турли фожиаларга олиб келади. Масалан, 2014 йилда бир кунда мамлакатда бир неча соат фарқ билан иккита бино қулаб тушди – Ченнаида 14 киши ва Деҳлида 10 киши воқеа қурбони бўлди.

Коррупциянинг зарарли таъсирининг ёрқин намунаси ўтган йили содир бўлган Туркиядаги зилзиладир. Уй-жой қурилишидаги коррупция сифатсиз материаллардан фойдаланишга олиб келган, бу 50 мингга яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлган фожиали воқеага сабаб бўлди.

"Инсон фожиасидан ташқари, бу чуқур иқтисодий оқибатларга ҳам олиб келган. Табиий офат оқибатида зарар кўрган хонадонларни тиклаш учун бир неча миллион доллар сарфлангани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Мен ҳалок бўлганлар ўз ҳаёти давомида яратиши мумкин бўлган иқтисодий қадриятлар йўқ қилинганлиги, уларнинг узоқ муддатли истиқболда иқтисодиётга қўшиши мумкин бўлган ҳиссаси ҳақида айтмоқчиман", – деди эксперт.

Мисол тариқасида экспертнинг таъкидлашича, АҚШдаги автомобиль заводида бир ишчининг бутун умри давомида иқтисодий ҳиссаси тахминан 15 миллион долларга баҳоланган экан.

"Кўпроқ консерватив баҳолашни қўллаган ҳолда, Туркия учун бу кўрсаткич ҳар бир киши учун тахминан 1-5 миллион долларни ташкил қилиши мумкин. Ушбу рақамларни 50 мингга кўпайтириб, ушбу турар-жой биноларининг вайрон бўлиши туфайли Туркиянинг иқтисодий йўқотишларини ҳисоблашимиз мумкин. Бу одамларнинг 35-40 йиллик ҳаёти давомида миллиардлаб долларга тенгдир", – деди Қулиев.

Шундай қилиб, ушбу аниқ мисол қурилишдаги коррупциянинг кенг қамровли оқибатларини ёрқин тасвирлаш учун хизмат қилади. Бу нафақат тўғридан-тўғри инсоний фожиаларга, балки миллатнинг умумий фаровонлигига тўсқинлик қиладиган катта иқтисодий йўқотишларга олиб келади. Шунинг учун коррупцияни йўқ қилиш нафақат ахлоқий талаб, балки иқтисодий ўсиш ва ижтимоий фаровонликнинг прагматик зарурияти ҳисобланади. 

29 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда президент қурилиш соҳасида коррупцияга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини белгилаб берди. Шартномалар ва тўлов жараёнларини рақамлаштириш, электрон платформалар орқали харидларнинг шаффофлигини таъминлаш, реал вақт режимида қурилиш материаллари нархини кузатиш, рақамли платформалар орқали жамоатчилик назорати ва лойиҳаларни баҳолаш ва тартибга солиш учун ихтисослашган идораларни яратиш орқали унга қарши курашиш режалаштирилган.

"Мазкур чоралар қурилиш соҳасидаги коррупцияга қарши курашда ижобий қадамларни англатади. Бу борада катта мувфаққиятга эришганларнинг мисоли сифатида мен нечта мамлакатларнинг тажрибаларини келтираман. Сингапур бизнес юритиш қулайлиги ва қурилиш сифатини ўлчайдиган глобал индексларда доимий равишда юқори ўринларни эгаллайди. Ўз вақтида мамлакат қурилиш бошқармаси қурилиш сифатини баҳолаш учун мўлжалланган CONQUAS рақамли платформасини тақдим этган. Шаффоф харид жараёнлари, электрон тўлов тизимлари ва қурилиш материалларини реал вақтда кузатиш Сингапур муваффақиятида ҳал қилувчи роль ўйнаган", деди эксперт.

Худди шундай, Эстония қурилиш соҳасидаги харидлар, шартнома тузиш ва лойиҳаларни назорат қилиш учун рақамли платформаларни жорий қилган. Жанубий Корея ҳам давлат харидларини, шу жумладан қурилиш лойиҳаларини назорат қилувчи махсус орган сифатида Давлат харидлари хизматини (PPS)ташкил этган. PPS харид жараёнининг адолатлилиги, шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлайди, коррупцияни минималлаштиришга ёрдам беради.

Австралияда қурилиш жараёнида рақамлаштириш ва мониторинг Миллий қурилиш кодекси (NCC) ва Иншоотлар маълумотларини моделлаштириш (BIM) каби идоралар томонидан таъминланади.

Давлат харидлари, шу жумладан қурилиш лойиҳаларининг шаффофлигини ошириш мақсадида Қозоғистон ҳам Ягона электрон савдо майдончасини жорий этган. Ташаббус реал вақт режимида мониторинг ва адолатли рақобатни таъминлаш, пудратчилар ва етказиб берувчилар учун тенг шароитларни яратиш орқали қурилишдаги коррупция хавфини   сезиларлди даражада камайтирган.

Қулиевнинг фикрича, 29 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда эълон қилинган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон ҳам узоқ муддатли натижаларга эришиши мумкинлигига умид бор. Бироқ, уларнинг самарадорлиги қатъий амалга ошириш ва доимий мониторингга боғлиқ бўлади.

"Умуман олганда, технологик ечимлар, норматив ислоҳотлар, жамоатчилик иштироки ва доимий мониторинг Ўзбекистоннинг қурилиш соҳасидаги коррупцияни   бартараф қилишга ёрдам бериши мумкин", –дея хулоса қилди эксперт.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+