Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, OLX масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона онлайн эълон жойлаштириш хизматлари бозорида устун мавқега эга рақамли платформа оператори сифатида тан олинди.
Мазкур қарор мамлакатимиз рақамли бозорларида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш, истеъмолчилар ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Рақобат қўмитасининг маълум
қилишича, устун мавқега эга деб топилган рақамли платформа оператори фаолиятида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг ҳамда ўз мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида махсус тизим йўлга қўйилади. Хусусан, компания фаолиятига мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.
Янги тартиб доирасида Рақобат қўмитаси томонидан платформанинг бозордаги фаолияти, нарх сиёсати ва хизмат кўрсатиш шартлари устидан тегишли тартибда доимий мониторинг ўтказиб борилади. Бу чора рақамли хизматлар кўрсатиш соҳасида шаффофликни ошириш ва монопол чекловларга йўл қўймасликка хизмат қилади.

Изоҳлар мавжуд емас