Қозоғистоннинг энг кўп пул ўтказмалари Ўзбекистонга тўғри келади
Иқтисод

Қозоғистоннинг энг кўп пул ўтказмалари Ўзбекистонга тўғри келади

92

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2023 йил октябрь ойида қозоғистонликлар 89,6 миллиард тенгени чет элга ўтказишган. Энг кўп ўтказмаларни Ўзбекистон олган. Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Шу билан бирга таъкидланишича, жорий йилнинг сентябрь ойига нисбатан Қозоғистондан хорижий мамлакатларга пул ўтказмалари ҳажми 3,8 фоизга камайган.

Қозоғистондан тушган пулнинг катта қисми Ўзбекистонга келган, барча пул ўтказмаларнинг 28 фоизи мамлакатимизга тўғри келади. Россия ва Туркия 24% билан иккинчи ўринда туришибди.

Ўз навбатида, Қозоғистон шу ойда 23,5 миллиард тенга пул ўтказмаларини қабул қилган, бу бир ой олдингига нисбатан 3,6 фоизга кам. Хусусан, ўтказмаларнинг 29 фоизи Россиядан юборилган, АҚШ ва Ўзбекистон 12 фоиздан жўнатишган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...