Загрузка
Загрузка
Пенсияни бекор қилиш ва шахсий ҳаёт учун кўпроқ вақт бериш. Эксперт Ўзбекистонда коррупцияга қарши қандай курашиш кераклиги бўйича  таклифлар берган
Иқтисод

Пенсияни бекор қилиш ва шахсий ҳаёт учун кўпроқ вақт бериш. Эксперт Ўзбекистонда коррупцияга қарши қандай курашиш кераклиги бўйича таклифлар берган

38
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Деярли ҳар куни навбатдаги коррупционернинг ҳибсга олиниши ҳақидаги янгиликлар ахборот маконида учраб турмоқда.

Ўтган йил охирида бўлиб ўтган бир қатор юқори даражадаги тезкор тадбирлардан сўнг, бундай хабарлар ҳатто кўпайиб кетгандай туюлди. Ҳуқуқ - тартибот идоралари ходимлари, судьялар, прокурорлар, ҳокимликлар ва турли хизматлар ходимлари пора билан қўлга тушмоқда.

Бу бир томондан, қувонтиради, зеро яна бир нечта нопок амалдорлар камроқ қолмоқда. Бироқ, бошқа томондан, табиий савол туғилади: оқибатларга қарши бундай кураш билан бу ёвузликни бир марта ва бутунлай йўқ қилиш мумкинми?

Жазолар қаттиқроқ бўлиши керак

Коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро эксперт Қодир Кулиевнинг фикрича, Ўзбекистонда ушбу ҳодисага қарши кураш стратегияси яхлит бўлиши керак.

"Мамлакатимизда коррупцияни минималлаштириш ва назорат қилишнинг ягона усули йўқ. Ўзбекистон давлат секторидаги коррупцияни муваффақиятли камайтириш ва олдини олиш учун зарур имкониятларга эга. Улардан бири пора олувчилар ва пора берувчиларни таъқиб қиладиган ҳуқуқий тизимдир. Бироқ, айбловлар сонига эмас, балки жазоларнинг қатъийлилига эътибор қаратиш лозим", – дея таъкидлади у.

Унинг сўзларига кўра, гап ўлим жазоси ёки қўлларни кесиш ҳақида кетмаяпти, аммо агар коррупция учун судланганларга нисбатан жазо юмшоқ бўлса, адлатли судлов тизими тўхтатувчи восита сифатида самарасиз бўлиб қолади.

"Мен ҳукуматга келажакда коррупцияга аралашишни ўйлаётганларга масалан, пенсияларни нолга тенглаштириш каби катта жарималар билан таҳдид қилишни таклиф қилган бўлардим", - деди эксперт.

Айтиш жоизки, агар бир вақтнинг ўзида бошқа чораларни кўриш эътиборсиз қолдирилса ва жазо чоралари раҳбат ва мукофот чоралари билан мувозанатлаштирилмаса, ҳатто жуда қаттиқ жазо ҳам узоқ муддатда самарасиз бўлиши мумкин.

Кўпроқ эркинлик ва мустақиллик бериш

"Қизиғи шундаки, бизда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бор. Аммо унга кўпроқ маблағ, шунингдек мустақиллик ва кучли ҳокимият керак",- деди Қулиев.

Шу билан бирга, экспертнинг айтишича, Ўзбекистон суд тизими ҳали ҳам сиёсийлаштирилаётган ва охир-оқибат қонун устуворлигига таъсир кўрсатаётгани муаммодир.

"Бундан ташқари, биз мустақил оммавий ахборот воситалари ва журналистларни коррупция учун судланган шахслар тўғрисида батафсил тергов ишларини ишлаб чиқиш ва нашр этишга ундашимиз керак. "Х исмли амалдор пулни ўзлаштирган", мазмундаги янгиликлар битта масала. Аммо бу ерда, масалан, Х исмли   шахс ўз ишини сақлаб қолиш учун ҳар ҳафта ўз хўжайинига қандай тўлаши кераклиги ёки ҳукмрон оиланинг мол – мулки бўйича ҳақиқий тергов анча аҳамиятли ҳисобланади, аммо тайёргарлик кўриш ва эълон қилиш нисбатан хавфли ва қимматга тушиши мумкин", - дея таъкидлади у.

Амалдорларнинг давлатдан сири бўлмаслиги керак

Мутахассиснинг фикрига кўра, давлат мансабдор шахслар ўзларининг декларацияланган даромадлари билан мутаносиб бўлмаган қиммат ҳаёт тарзини олиб борадими ёки йўқлигини текшириши керак.

"Кўплаб коррупцияланган амалдорлар ўзларига тегишли бўлган маълумотларни камайтирмоқдалар. Шунинг учун уларнинг даромадлари ва харажатларини, шу жумладан банк ҳисоб-рақамларини чуқур текшириш талаб этилади. Афсуски, ушбу ёндашувнинг самарадорлиги ўз чегараларига эга",- деди у.

Биринчидан, баъзи коррупционерлар, айниқса элита даражасида, ўзларининг нософ даромадларини давлат идоралари текшириш имконига эга бўлмаган ёпиқ турдаги оффшор ҳисоб-варақларига жамлаб боришлари аниқ.

"Яна бир муаммо шундаки, баъзи фуқаролик ҳуқуқлари фаоллари бундай терговлар шахсий ҳаётга тажовуз деб таъкидлайдилар. Аммо, агар коррупциянинг потенциал зарари ҳисобга олинса, бу далил заифлашади, чунки коррупция қурбонларининг ҳам ҳуқуқлари бор. Бундан ташқари, агар коррупцияда айбланувчи даромад қонуний равишда олинганлигини исботласа, унда қўрқадиган ҳеч нарса йўқ", – дея қўшимча қилди эксперт. 

Давлат хизматчиларининг шахсий ҳаёти бўлиши керак

Қулиевнинг сўзларига кўрасўнгги, аммо муаммо шундан иборатки, белгиланган меъёрдан ортиқча ишлайдиган давлат хизматчилари жуда кўп.

"Улар иш берувчининг талабларини қондириш учун шахсий ва оилавий ҳаётларидан воз кечишлари керак. Бу айниқса давлат ташкилотларига хосдир. Шу билан бирга, улар бундай қурбонлик учун компенсация олмайди ёки рағбатлантирилмайди. Қоида тариқасида, одатдаги иш вақтидан ташқари бажарилган ишлар ихтиёрий ва тўловли бўлиши керак",- деди у.

Ахир, агар тавсия этилган ўртача уйқу вақтини (8 соат) олиб ташласангиз, унда атиги 16 соат қолади, унинг ярмини жаҳон стандартларига мувофиқ иш берувчи олиши керак.

"8 соатдан ортиқ ишлаш ноқонуний ҳисобланади, чунки қолган 8 соат вақт бутунлай шахсий ҳаётга бағишланиши керак. Шундай қилиб, инсон ҳуқуқлари бузилганлиги сабабли коррупцияга мойиллик сезиларли даражада ошади. Бундай амалиёт қурбонлари ўзларининг нопок хатти-ҳаракатларини онгли равишда оқлашни қила бошлайдилар ва ахлоқсиз ҳаракатларга қўл урадилар, ва буни сихологик ва иқтисодий жиҳатдан тушуниш мумкин. Мазкур ҳолатлар эса уларнинг айбдорлик туйғусининг пасайишига олиб келади. Қадр – қиммат бебаҳодир", - дея таъкидлади Қулиев.

Унинг сўзларига кўра, бу муаммо тизимли бўлиб, давлат хизматининг барча даражаларида давом этмоқда.

"Агарда коррупцияга қарши чоралар давлат хизмати мутахассислари, айниқса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаёт сифатини ҳисобга олмаса, коррупция ривожланади, бу вақт ва пулни беҳуда сарфлашга ва тизимнинг “қайта коррупцияланиши"га олиб келади", – дея хулоса қилди эксперт.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...