Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда рейтинги юқори бўлган фермерларга солиқ ва кредитлар бўйича имтиёзлар берилади. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Айни пайтда 93 мингдан зиёд фермер фаолияти тадбиркорлар рейтинги асосида баҳоланмоқда. Бундан буён ушбу рейтинг ҳосилдорлик, ишчилар сони ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми бўйича алоҳида кўрсаткичларга ажратилади.
Юқори рейтингга эга бўлганлар кредитни қайтармаслик хавфини суғурта қилмасликлари мумкин. Бундай фермерлар учун ер солиғи 3 баробар, Фермерлар кенгашига аъзолик бадали 2 баробар камайтирилади.
Шунингдек, пахта ва ғалла етиштириб, меъёрдан юқори ҳосил олган фермерларга 25 фоизгача майдонда озуқабоп, дуккакли ва бошқа экинларни навбатлаб экишга рухсат берилади.
Бу ҳақда 17 март куни президент ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган.
Эслатиб ўтамизки, ушбу йиғилишда ободонлаштириш, сув ва иссиқлик таъминоти масалалари муҳокама қилинган эди.
Изоҳлар мавжуд емас