Россия энергетика компанияси Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда
Иқтисод

Россия энергетика компанияси Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш имкониятини кўриб чиқмоқда

30

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиянинг "Интер РАО" энергетика компанияси Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилиш имкониятини кўрмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Россия энергетика компанияси вакили Александра Панина "Интер РАО" транзит етказиб беришдаги қийинчиликларга қарамай, мамлакатимизга энергия узатиш имкониятларини кўриб чиқаётганини айтган. Бу ҳақда Россия ва дунёдаги энергетика бўйича тармоқ нашри ёзмоқда.

"Ўзбекистонга электр энергиямизни таклиф қилдик. Қизиқиш билдирилди", - деди Панина.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон орқали мураккаб логистика тизими етказиб беришда қийинчиликларга олиб келиши мумкин.

"Қийинчилик шундаки, транзит Қозоғистон орқали, яъни Қирғизистонга етказиб берилаётган Шимол-Жануб ёпиқ кесма орқали амалга оширилиши керак, Ўзбекистонга ҳажмларни ажратиш қийин бўлади", - деди у.

Хабар қилинишича, ҳозирда “Интер РАО” экспорт йўналишлари ва ҳажмини ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Малумот учун. “Интер РАО” очиқ акциядорлик жамияти Россия энергетика компанияси ҳисобланиб, Россияда, шунингдек, Европа ва МДҲ мамлакатларидаги активларни бошқаради. “Интер РАО” фаолият соҳасига электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва сотиш, халқаро энергетика савдоси, муҳандислик хизматлари, энергия обектларини лойиҳалаш ва барпо этиш киради.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+