Загрузка
Загрузка
Россиянинг Пермь ўлкаси ва Ўзбекистон энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилади
Иқтисод

Россиянинг Пермь ўлкаси ва Ўзбекистон энергетика ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилади

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пермь ўлкаси ҳукумати Ўзбекистон Энергетика вазирлиги билан ҳамкорлик бўйича йўл харитасини ишлаб чиққан.

22 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан музокаралар ўтказган. Учрашув давомида томонлар ўртасида саноат кооперациясини ривожлантириш муҳокама қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистонда Кама бўйи корхоналари ишлаб чиқаришларини маҳаллийлаштириш ва мамлакатимиз машинасозлик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш имкониятлари кўриб чиқилган. Ушбу келишувлар йўл харитаси лойиҳасига кирган ва унинг асосий йўналишлари саноат кооперацияси, савдо, кадрлар салоҳияти, технология ва фандан иборат бўлади.

Бугунги кунда Пермь ўлкаси томонидан ҳужжатни ишлаб чиқиш якунланган ва у Ўзбекистон Энергетика вазирлигида келишувда турибди. Йўл харитасини шу йилнинг октябрь ойида Санкт-Петербург халқаро газ форумида имзолаш режалаштирилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...