Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг июнь ойида Россиядан Ўзбекистонга товарлар импорти қарийб 5 фоизга камайган. Бу маҳсулот импорти санкциялар ва тўловларни амалга оширишдаги қийинчиликлар туфайли юз бермоқда. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.
Ўзбекистон Марказий банкининг ҳисоботига кўра, салбий динамика асосан Россияга қарши жорий этилган савдо санкциялари билан белгиланади. Ташқи савдо операциялари бўйича ҳисоб-китоблар тизимининг мураккаблашиши ҳам ўз ролини ўйнаган.
Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов маҳаллий банклар регуляторни Россия ташкилотларига нисбатан чекловлар тўғрисида доимий равишда хабардор қилиб туришини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг санкция остидаги компаниялари билан боғлиқ бўлган ўзбек тадбиркорлик субъектларининг ликвидлиги ва активларини йўқотмаслик учун Марказий банк бундай маълумотларни диққат билан кузатиб боради.
Тўлов тизими ҳам муаммоларга дуч келган: июлб ойида Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги ҳисоб-китобларни қайта ишлашнинг ўртача вақти икки ҳафтагача ошган. Бекор қилинган пул ўтказмаларининг улуши 30 % га етган, шунингдек, битрта кредит ташкилоти тўловни амалга ошириши ва рад этиши мумкин бўлган.
Шу билан бирга, июн ойида Ўзбекистондан Россияга товарлар экспорти, аксинча, 32,3 фоизга ошган.
Гарчи Россия Федерациясига экспорт ҳажмининг ярмини ташкил этадиган тўқимачилик маҳсулотларини сотишнинг 6 фоизга пасайиши кузатилган бўлсада, сабзавот ва меваларни етказиб бериш 11 фоизга ошган. Таҳлилчилар кўрсаткичнинг пасайишини жаҳон бозорида пахта нархининг пасайиши натижасида юзага келадиган нарх таъсири билан изоҳлашмоқда.
Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларига кўра, Россия республиканинг асосий савдо шериклари қаторида қолмоқда. Шундай қилиб, жорий йилнинг январь-июьл ойларида товар айирбошлаш ҳажми 5,75 миллиард долларни ташкил этади ва ўтган йилнинг шу кўрсаткичига нисбатан 30 фоизга ўсган. Бундан ташқари, 4 миллиарддан ортиқ маблағ Россия товарлари ва хизматлари импортига тўғри келади.
Изоҳлар мавжуд емас