Сентябрь ойида ўзбекистонликларнинг инфляциявий  кутишлари даражаси бироз пасайган
Иқтисод

Сентябрь ойида ўзбекистонликларнинг инфляциявий кутишлари даражаси бироз пасайган

21

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Август билан таққослаганда, сентябрь ойида Ўзбекистон аҳолиси томонидан кутиладиган инфляция даражаси бироз пасайган. Марказий банк сўровлари натижаларига кўра, у 13,4% ни ташкил этган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Марказий банкнинг хабар беришича, инфляцияни ҳис этиш бўйича Тошкент биринчи ўринда туради (15,4 %), ундан кейин Андижон (14,6 %) ва Сурхондарё вилоятлари (14,5 %) туради. Фарғона (12,1%), Навоий (12,3 %), Жиззах ва Қорақалпоғистонда (12,5%) энг паст баҳолар қайд этилган.

Фуқароларнинг фикрига кўра, энг кўп гўшт ва сут маҳсулотлари (56%) қимматлашган. Иккинчи ўринни бензин (39 %), учинчи ўринни электр ва газ нархи (34%) эгаллаган.

Дори – дармон нархининг кўтарилишини қайд этган респондентларнинг улуши 29% гача, қурилиш материалларини қайд этганлар -23% гача ошган. Уй – жой ижараси ва умумий овқатланиш ҳам тез-тез қайд этилган бўлиб, уларнинг ҳар бири 18 %ни ташкил қилган.

Энг кам маиший техника, нон, шакар ва қандолат маҳсулотлари нархи (ҳар бири 12%)нинг ошиши кўрсатилган.

Нархларнинг ўсиши юқори даромадли аҳоли гуруҳлари томонидан қайд этилган. Ҳар ойда 15 миллион сўмдан ортиқ даромад оладиган фуқароларнинг ўртача баҳоси 15,4 фоизни, даромади 10-15 миллион сўм бўлган гуруҳда - 15,1 фоизни, даромади 7-10 миллион сўм бўлганларники 14 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бирга, ойига 2-3 миллион сўм даромад оладиган ўзбекистонликлар даромади 5-7 миллион сўм (13,7%) бўлган фуқаролар билан бир хил кўрсаткични намоён этишган. Ойига 3-4 миллион сўм даромад оладиганлар гуруҳи энг паст баҳолашни, 12,6 фоизни кўрсатишган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...