Загрузка
Загрузка
Такси бозорида йиллик "касса" ва ҳайдовчилар сони очиқланди
Иқтисод

Такси бозорида йиллик "касса" ва ҳайдовчилар сони очиқланди

47
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда такси агрегаторларининг солиқ органлари билан интеграция қилиниши соҳадаги улкан пул айланмасини юзага чиқарди. 2025 йил якунларига кўра, мамлакатда такси хизматлари айланмаси 9,6 триллион сўмдан ошди, бу эса соҳанинг "соя"дан чиқаётганидан далолат беради.

Ўтган йил давомида 224 та такси агрегатори орқали жами 479 миллион марта йўловчи ташилган. Қизиғи шундаки, аҳоли ҳали ҳам нақд пулда ҳисоб-китоб қилишни афзал кўрмоқда — умумий тушумнинг 70,2 фоизи (6,7 триллион сўм) нақд шаклда амалга оширилган. Нақдсиз тўловлар улуши эса қарийб 30 фоизни ташкил этган. Битта қатнов учун ўртача чеки миқдори 20 082 сўм деб қайд этилган.

Ҳозирда такси соҳаси нафақат транспорт, балки йирик иш берувчи секторга айланган. Агрегаторлар орқали 574,6 минг нафар ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи рўзғор тебратмоқда. Уларнинг аксарияти (59,1%) 30-50 ёш оралиғидаги эркаклардир. Шунингдек, соҳада аёлларнинг ҳам ўрни кўриниб қолди — 4 726 нафар аёл ҳайдовчи сифатида рўйхатдан ўтган.

Ҳайдовчиларнинг даромади борасидаги рақамлар ҳам хилма-хил:

• 15,5 минг киши: йилига 100 миллион сўмдан кўп;

• 36,9 минг киши: 50-100 миллион сўм оралиғида;

• Энг катта гуруҳ (қарийб 160 минг киши) эса 1 миллион сўмгача даромад топган. 

Бу такси хизмати кўпчилик учун қўшимча даромад манбаи эканини англатади.

Автопарк таркибига назар ташласак, "учлик" ўзгаришсиз қолмоқда: Cobalt (23,7%), Nexia (20,7%) ва Lacetti (16,9%). Замон талаби бўлган электромобиллар улуши ҳозирча камтарона — 1,9 фоиз.

 Автомобилларнинг ёшига кўра, ҳайдовчиларнинг 41 фоизи 3-5 йиллик нисбатан янги машиналардан фойдаланмоқда.

Соҳанинг шаффофлашуви давлат хазинасига ҳам фойда келтирди. 2025 йилда агрегаторлар томонидан жами 128,2 млрд сўм солиқ тўланган бўлиб, шундан ярми ҚҚС ҳиссасига тўғри келади.

Эслатиб утамиз, 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчилари учун солиқ солиш тартиби ўзгарганди. Улар учун айланмадан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкаси 1 фоиз миқдорида жорий этилмган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...