Загрузка
Загрузка
Толибон Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга электр энергияси учун қарзларини  тўлаган
Иқтисод

Толибон Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга электр энергияси учун қарзларини тўлаган

62
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Афғонистон аввалги ҳокимиятдан қолган электр энергияси учун қарзи ҳисобига Ўзбекистонга ва яна учта қўшни давлатга 627 миллион доллар тўлаган. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily нашрига таяниб, мухбиримиз хабар хабар бермоқда.

Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) миллий электр компанияси Толибон ҳукмронлигининг икки йилдан ортиқ даврида тўпланган электр энергиядан қарзи учун тўртта қўшни давлат – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Эронга 627 миллион доллар тўлаганини эълон қилган.

Таъкидланишича, ушбу мамлакатлар олдидаги қарз аввалги ҳукуматдан қолган ва тўлиқ тўланган.

Афғонистон электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг катта қисмини Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистондан олади. 2024 йил январь ойи бошида Афғонистон электр компанияси Тожикистон билан электр энергиясини етказиб бериш бўйича йиллик шартномани узайтирганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Ўзбекистон ва Афғонистон 266 миллион долларга савдолашиб, товар айирбошлаш ҳажмини олти баробарга оширган, Афғонистон Ўзбекистонга 27 миллион долларлик қуритилган мевалар, мева шарбатлари, ўрик, зираворлар ва гиламларни жўнатган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...