Загрузка
Загрузка
Тошкентда банклардан бирига қарши иш қўзғатилган. У ўз депозити бўйича нотўғри реклама берган
Иқтисод

Тошкентда банклардан бирига қарши иш қўзғатилган. У ўз депозити бўйича нотўғри реклама берган

66
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ipoteka Bank депозити рекламасининг мувофиқлигини ўрганиб чиққан ва Ўзбекистон Республикасининг иккита қонуни талабларининг бузилишини аниқлаган.

Реклама маълумотларида банк Super депозит учун йиллик фоиз ставкаси 26% эканлигини эълон қилган, аммо бошқа шартлар ҳақида билдирмаган. Маълум бўлишича, ушбу ставка фақат депозитни ушлаб туришнинг дастлабки уч ойида кассага нақд пул киритишда тўланаркан. Кейинги уч ой ичида у 14%гача камаяди.

Қўмитанинг маълум қилишича, бундай реклама фуқароларни чалғитиши мумкин. Шу асосда "Реклама тўғрисида" ги қонуннинг 16 ва 43-моддалари ва "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 6-моддалари талаблари бузилганлиги сабабли банкка қарши иш қўзғатилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...