Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг Чилонзор туманида саноат зонаси пайдо бўлади
Иқтисод

Тошкентнинг Чилонзор туманида саноат зонаси пайдо бўлади

409
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентнинг Чилонзор туманида саноат зонаси пайдо бўлади. Бу ерда юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришлар жойлаштирилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Умумий майдони 320 гектар бўлган янги зона "Бешқўрғон" ва "Тирсакобод"маҳаллаларида жойлашади. У камида 30 йил фаолият юритади ва кичик саноат зонаси мақомига эга бўлади.

Унинг асосий вазифалари қаторида тадбиркорлик субектлари ва хорижий инвесторлар ўртасида мустаҳкам саноат кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун тўғридан – тўғри инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган энергия тежовчи ва экологик хавфсиз ишлаб чиқаришларни ташкил этиш.

Президент 2023 йил 31 декабрга қадар хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда саноат зонасини ривожлантириш бўйича мастер-режа ва стратегияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таъминлашни буюрган. Шу билан бирга, 2024 йил 1 февралга қадар Вазирлар Маҳкамасига зонани муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш лойиҳалари рўйхати киритилиши керак..

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...