Загрузка
Загрузка
Янги йил бошида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна қисқарди
Иқтисод

Янги йил бошида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари яна қисқарди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2025 йил 1-январга келиб Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 297,2 миллион долларга камайган. Захиралар кетма-кет иккинчи ой қисқармоқда.

Бир ой олдин республиканинг олтин – валюта захиралари 41,4 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтда Марказий банк ҳисоботига кўра 41,1 миллиард долларга тенг.

Улардан 32,03 миллиард доллари олтинда, 8,5 миллиард доллари эса валютада сақланади. Қимматбаҳо металнинг жисмоний ҳажми ҳали ҳам 12,3 миллион троя унциясини (382,5 тонна) ташкил этади.

350 миллион доллардан ортиқ маблағ бошқа мамлакатларнинг Марказий банкларидаги ҳисобварақларда ва халқаро валюта фондида сақланади.

Эслатиб ўтамизки, 2024 йил ноябр ойида Ўзбекистон 9 тонна олтин сотиб олиб, дунёдаги иккинчи йирик харидор бўлган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...