Юлий Юсупов: энди пулимиз  гап-сўзсиз айрим "маҳаллий ишлаб чиқарувчилар" чўнтагига  киради
Иқтисод

Юлий Юсупов: энди пулимиз гап-сўзсиз айрим "маҳаллий ишлаб чиқарувчилар" чўнтагига киради

555

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли  ўзбекистонлик иқтисодчи Юлий Юсупов маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ҳужжат қабул қилинишини изоҳлар экан, “энди пулимиз  гап-сўзсиз  айрим "маҳаллий ишлаб чиқарувчилар" чўнтагига  киради”, - деб  айтди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Президенти имзолаган ҳужжатга мувофиқ,  бундан кейин давлат харидлари жараёнида маҳаллий  ишлаб  чиқарилган маҳсулотларга устуворлик берилади. Хусусан, тендерда Ўзбекистоннинг иккитадан ортиқ вакили иштирок этган тақдирда, тендерда фақат уларнинг маҳсулотлари иштирок этади.

Бундан ташқари, маҳаллий товарларга 15 фоизлик имтиёз берилади. Бундан буён маҳаллий ҳокимият вакиллари бюджет ҳисобидан амалга ошириладиган барча харидларда бевосита иштирок этадилар.

"Бу нимани англатади? Бюджет маблағлари, яъни биз ва сизнинг пуллар эндиликда ҳеч қандай муаммосиз “танланган" маҳаллий ишлаб чиқарувчилар чўнтагига  ўтади. Қолаверса,  ундан ҳам юқори нархлар билан тендерда иштирок этадиган маҳаллий компанияни топиш умуман  муаммо эмас.  Ўшанда нархи қанчалик юқори бўлишидан  қатъи назар, супернархда давлат хариди амалга ошарилаверади. Сиз имтиёз билан, яъни солиқ тўловчилар ҳисобидан импорт қилинган қисмларни йиғиш билан шуғулланадиган бўлсангиз ҳам, бу қоидадан  истисно бўлмайсиз", - деди Юлий Юсупов ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Шунингдек,  иқтисодчи ушбу схема ҳамма учун аниқ ва равшан эканлигини таъкидлаб, фойдаланувчиларнинг бир  қатор   фикрларини келтирди.

Улардан баъзилари:

-Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш қани? Газ ҳисоблагичлари мисолида янги пайдо бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчи бошқаларни  “бўғиб” қўйганлигини кўриш мумкин. Шундан аёнки, имтиёзлар рақобат шароитида маҳаллий ишлаб чиқарувчини  қўллаб-қувватлаш   мақсадида эмас, балки амалдорлар томонидан  яратилмаган бошқа ишлаб чиқарувчиларни ўйиндан  чиқариш  учун тарқатилган.

 - Нега имтиёз ва преференцияларга эга бўлган ушбу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг давлат харидлари доирасида етказиб бераётган маҳсулотлари имтиёзга  эга бўлмаганларникига қараганда қимматроқ?

- Бу ерда асосий сўз - "Ўзэлтехсаноат", яъни маиший техника.

- Барча маҳаллий маҳсулотлар - импорт қилинган эҳтиёт қисмлардан йиғилади (божсиз  олиб кирилган). Фақат битта "лекини" бор - негадир улар чет элникига  кўра қимматроқ!

 – Яна эски тоз, эски хаммом! Агар чет элники арзон ва сифатли бўлса, унда нима бўлади? Эҳтимол,  дунё нархларини текшириб, кейин маҳаллий  ишлаб чиқарувчига мурожаат қилиши керакдир. Ҳар қандай давлат буюртмаси солиқ тўловчининг пули эвазига бажарилишини унутманг. Шунингдек, ҳозирги пайтда давлат қарзи тез суръатда ўсиб бораётганлигини ёдда тутиш керак!

 – Мен маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш кераклигига қўшиламан, аммо сифати нима  бўлади? Сифат ҳақида бирор сўз айтилмайди, чунки Германияда ишлаб чиқарилган ва маҳаллий устахонада тайёрланган маҳсулотни қиёслаб бўлмайди. Қолаверса,  кафолат муддати ва ҳақиқий хизмат муддати каби  тушунчалар мавжуд. Импорт қилинган юқори сифатли маҳсулот бузилмасдан, икки ёки ҳатто уч баравар кўпроқ ишлайди. Агар бу пулга ўтказилса ва ҳисобланса, импорт қилинадиган нарса узоқроқ ва муаммосиз хизмат қилиши  туфайли арзонга тушади.

Нима учун хорижда ишлаб чиқарилган маҳсулот Ўзбекистонга нисбатан кўпроқ харажат билан тайёрланса, ишлаб чиқарувчининг фойдасини ўзида акс этса, Ўзбекистонгача етказиб бериш ва божхона расмийлаштируви харажатларини ўз  ичига  олсаю,   давлат идораларимиз сотиб олиши учун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотдан 15 ва 20 фоизга арзонроқ бўлиши керак экан?    

 – Бир пайтлар сендвич панелларни сотиб олмоқчи бўлганимда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотига эътибор  қаратдим. Маҳаллий  ишлаб чиқарувчилар нархи туркларникига қараганда қарийб 2 баравар қиммат эди, сифати ҳақида  гапирмаса ҳам бўлади.  Шундан  кейин маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, айниқса ушбу имтиёзлар суистеъмол қилинганида ҳар доим ҳам яхши эмас экан, деган хулосага келдим.
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+