Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон 2023 йилда энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар ўнталигидан ўрин олган
Иқтисод

Ўзбекистон 2023 йилда энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар ўнталигидан ўрин олган

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2023 йилда Ўзбекистон энг йирик олтин ишлаб чиқарувчилар орасида ўнинчи ўринни эгаллаган. Республика 119,6 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

ТАСС инфографикасига кўра, ўтган йили олтин қазиб олиш бўйича Хитой етакчи бўлиб, унинг кўрсаткичи 378,2 тоннани ташкил этган. Иккинчи ўринда 321,8 тонна билан Россия, учинчи ўринда 293,8 тонна билан Австралия турибди.

Қимматбаҳо металларнинг энг йирик ўнта ишлаб чиқарувчиси қаторига Канада (191,9 тонна), АҚШ (166,7 тонна), Гана (135,1 тонна), Индонезия (132,5 тонна), Перу (128,8 тонна) ва Мексика (126,6 тонна) кирган.

Шу билан бирга, Швейцария ўтган йили энг йирик олтин экспортчиси бўлган. Мамлакат қимматбаҳо металларни чет элга сотишдан 107,2 миллиард доллар даромад кўрган. Иккинчи ўринда Буюк Британия (65,3 миллиард доллар), учинчи ўринда Хитой (44,4 миллиард доллар) турибди. Ўзбекистон энг йирик экспортчилар рўйхатида йўқ.

Эслатиб ўтамизки, октябрь ойи бошидан буён Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари рекорд даражага етиб, 43 миллиард доллардан ошган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...