Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасидаги йирик инвестиция ва иқтисодий ҳамкорлик келишувларини эълон қилишди.
Келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон АҚШдан қуйидаги маҳсулот ва хизматларни сотиб олади:
- 22 та Boeing 787 Dreamliner самолёти — умумий қиймати 8,5 миллиард доллар;
- 2 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги техникаси, шунингдек, 2 миллион тонна соя ва 100 минг тонна пахта импорти режалаштирилган;
- 5 миллиард долларгача автомобиль қисмлари олиб келинади, шунингдек UzAuto Motors хусусийлаштириш жараёнида америкалик компаниялар иштирок этади;
- Air Products компанияси томонидан 3 миллиард долларгача метанол ишлаб чиқариш ва саноат лойиҳаларига инвестиция киритилади;
Ўзбекистон томони 400 миллион долларгача инвестицияни АҚШдаги конлар ва геология ҳамкорлиги лойиҳаларига йўналтиради;
Шунингдек, чегара ва хавфсизлик имкониятларини кучайтириш мақсадида АҚШдан махсус жиҳозлар харид қилиниши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп ўзининг "Truth Social" саҳифасида келгуси уч йилда Ўзбекистон АҚШнинг муҳим тармоқларига тахминан 35 миллиард доллар сармоя киритишини маълум қилган, кейинги ўн йилда эса ушбу кўрсаткич 100 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас