Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон қарийб 10 миллиард долларлик олтин сотди
Иқтисод

Ўзбекистон қарийб 10 миллиард долларлик олтин сотди

19
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент — Batafsil.uz.  Ўзбекистон яна олтиннинг дунёдаги асосий сотувчисига айланди - йилнинг тўққиз ойида қимматбаҳо металл экспорти қарийб 9,9 миллиард долларни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 70 фоиздан зиёдга ошган.

Биргина 2025 йил сентябрь ойида Ўзбекистон 1,47 миллиард долларлик олтин сотди, дейилади Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида.

Экспортнинг умумий ҳажмида қимматбаҳо металларнинг улуши 37 фоиздан зиёдни ташкил этди.

Аввалроқ дунёда олтин нархи кескин тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. 21 октябрдаги кескин ўсишдан сўнг унинг Нью-Йорк товар биржасидаги нархи 6 фоизга - бир троя унцияси учун 4,1 минг долларгача пасайди. Бу 2013 йилдан бери энг катта бир кунлик пасайишдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...