Ўзбекистон "Хайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линиясини реконструкция қилишни бошлаган
Иқтисод

Ўзбекистон "Хайратон-Мозори-Шариф" темир йўл линиясини реконструкция қилишни бошлаган

74

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугун Хайратон бекатида “Хайратон- Мозори Шариф” темир йўл линиясини реконструкция қилишни бошлаш маросими бўлиб ўтган. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” ва Афғонистон темир йўл бошқармаси вакиллари иштирок қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Томонларнинг келишувига биноан, тиклаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи босқич учун ўзбекистонлик темир йўл компанияси 120 нафар ишчи юборган.

428678227_789803756499564_8066094469394917718_n.jpg

Хайратон бекатининг “Б” паркида ва темир йўл инфратузилмасининг 57 километрида комплекс тиклаш ишларини ташкил этиш режалаштирилган.

Айтиш керакки, ушбу темир йўл линияси 2010 йилда қурилган. 2011 йилдан буён унга "Ўзбекистон темир йўллари"нинг шўъба корхонаси — Sogdiana Trans    хизмат кўрсатмоқда. Уни реконструкция қилиш бўйича келишувларга ўтган йили эришилганди.

Линиянинг янгиланиши темир йўл алоқаларини ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги савдони кенгайтириш учун янги истиқболларни очиши кутилмоқда.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...