Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон крипто-валюта бозорининг рўйхатдан ўтган иштирокчиларидан 44 миллиард сўмдан ортиқ даромад олган
Иқтисод

Ўзбекистон крипто-валюта бозорининг рўйхатдан ўтган иштирокчиларидан 44 миллиард сўмдан ортиқ даромад олган

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда Ўзбекистонда иккита крипто- биржа, учта крипто депозитарий ва 10 та крипто-дўкон иш бошлаган. Улар давлат бюджетини 44 миллиард сўмга тўлдирган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу ҳақда бугун Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги фаолиятининг устувор йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Унда крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шунингдек, ушбу йўналишдаги халқаро ҳамкорлик муҳокама қилинган.

Агентлик вакилларининг таъкидлашича, 2024 йилнинг биринчи чораги якунида бозорнинг яна бир иштирокчиси – учинчи крипто депозитарийсига лицензия берилган.

Умуман олганда, бугунги кунда крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун жами 15 та лицензия берилган, мамлакатда иккита крипто-биржа, учта крипто-депозитарий ва 10 та крипто-дўкон рўйхатдан ўтказилган.

Улар давлат бюджетини 44 миллиард сўмдан ортиқ маблағ билан тўлдиришган – 39,5 миллиард сўм лицензиялар бериш, 4,45 миллиард сўм ойлик йиғимлар ҳисобидан   олинган.

Бундан ташқари, соҳанинг ривожланиши 72 та янги иш ўрни яратишга имкон берган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда крипто биржалар ва крипто дўконлар учун йиғимлар ҳажми оширилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...